UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Канада бош мураббийи хорватиялик журналистларнинг ғазабига дучор бўлди Янгиликлар

Канада бош мураббийи хорватиялик журналистларнинг ғазабига дучор бўлди

Канада бош мураббийи Жон Ҳердман Бельгиядан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин шов-шувли интервью берди.

"Мен йигитларга бу уларнинг турнири эканлигини айтдим. Келинглар, Хорватияни янчиб ташлаймиз (бундан ҳам қўпол сўз ишлатилган – таҳр.). Ҳаммаси оддий. Биз Жаҳон чемпионатига бир нечта ишланмалар билан келдик: аввало, қўрқмаслик керак. Қўрқмасдан ўйнанг. Шунингдек, биз баъзи рекордларни янгилаб, Жаҳон чемпионатида биринчи голни уришимиз лозим".

Эртаси куни Хорватиянинг асосий таблоидларидан бири Sata24 Ҳердманнинг устидан кулган ҳолда коллаж қилиб, "Тилинг бор, лекин жинсий аъзонг борми?" сарлавҳаси билан материал чоп этди.

Умуман олганда, канадалик мураббийнинг беихтиёр ишлатган ибораси хорватияликларни қаттиқ ранжитди. Шубҳасиз, бу ҳолат Модрич ва ҳамкасбларига мотивация беради. Улар Ҳердман шогирдларини таслим қилиш учун бор кучларини сарфлашади.

Хорватия – Канада ўйини эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика