UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  0 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  22 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2

Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Бухоро" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Пахтакор" вақтинчалик бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин олдидан йигитларга берилган режаларнинг барчаси ишлади. Ҳамма ўз даражасида ўйнади. Ўйиндан олдин футболчиларга, барча терма жамоа даражасидаги футболчилар эканлигини айтдик. Уларни шу орқали руҳиятини кўтармасак, руҳий тушкунликдан олиб чиқиб бўлмайди. Руҳиятни кўтариб олсак, бу йигитларнинг барчаси юқори даражада ўйин кўрсатадиган футболчилар. Улар бугун ўз савиясини намойиш қилишди.

- Бугун футболчилар эркин ўйнади, хотиржамликни намойиш қилди. Бу "Бухоро" каби кучсиз жамоанинг фонида шундай кўриндими ёки Сизнинг ўтган йилда жамоани қўлингизга олганингиздан кейинги каби футболчилар яна кучли ўйин кўрсатишни бошладими?

- "Бухоро"ни кучсиз рақиб деб бўлмайди. Суперлигада ҳозир кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Йигитлар мен келганимга зўр ўйнади эмас, шунчаки руҳий томонлама кўтарилиш қилишга ҳаракат қилдик. Менимча бу ерда менми ёки бошқа мураббий бўлса ҳам, улар ўзларини кўрсатишади.

- Морейра даврида "Пахтакор"га нима етишмади?

- Айрим ўйинлардаги мағлубиятлардан кейин футболчилар билан гаплашиб кўрдим, улар ўзларини ейишни бошлашди. Шу орқали ўйин ҳам чиқмади. 2-3 кун ичида футболчилар билан гаплашиб, руҳий томонлама кўтаришга интилдим. Таркибдаги барча футболчилар термага номзод. Уларга ўзларидаги ишончни қайтариш керак.

- Сиз узоқ йилдан бери "Пахтакор"дасиз. Сизга адолатсизлик қилишаётгандек туюлмаяптими? Яъни, ўтган йили Максим Шацких ижодий таътилга чиққанида Сизнинг қўл остингиздаги жамоа яхши ўйин кўрсатди ва кейинчалик Шацких яна қайтди. Бу йил ҳам шундай бўлиб қолса, адолатсизлик бўлмайдими? Сиз футболчилар билан ишлайсиз, натижаларга эришасиз. Кейин эса яна вазиятни чигаллаштиришади. Ёки раҳбарият билан барчасини гаплашиб олдингизми?

- Мен "Пахтакор"дан кетмагандим, U19 жамоа билан ишлаётган эдим. Морейра бошчилигидаги мураббийлар штабида бўлишим керак эди, бироқ уларнинг ўзлари мени олмасликка қарор қилишди. Ёшлар жамоасида ишлаб туриб ҳам мураббийлар штаби билан гаплашиб турардим. Энди буёғини кўрамиз, барчаси раҳбариятга боғлиқ. Улар қаерда дейишса, ўша ерда ишлаймиз.

- Клуб хабарида Педру Морейра таътилга чиқди дейилди. У истеъфога чиқарилдими ёки таътилга кетдими?

- Бу саволга клубда ишлайдиганлар жавоб бера олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
11 май 05:47:41
sss rrr
ЕРНИ ЧУКУРРОК ХАЙДОВДИК КУЗДА .......... УЗИНИ МАКТАБДИЮ БИЛИНТИРМЕЙ.........БОЛЛАР РУХИЙ ЧУКИБ КОЛУДИКАН МОТИВАЦИЯ БЕРИБДИКАН
+2   
11 май 01:02:09
sharipov odil
Ажойиб йирик ғалаба учун рахмат. Бардавом бўлсин.
+1   
11 май 01:54:36
Azizxon Sodiqxojayev
jamshid rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кутингга тиқдинглар яхши мураббийни!
"Яхши мураббий"???
Рақиб жамоа бош мураббийларига сувенир улашгани демаса бошқа бирор натижа кўрсатгани йўқ.
Ал ҳилолни Тошкентда уни тактикаси эмас ёион майдон ёрдамида пахтакор енгди.
Хюстра хам, Воевски(шунақа эди шекилли фамилияси), Шацких, К. Тожиев, мана энди Морейра... Хуллас барчаси пахтакор каби нуфузли жамоани бошқариш учун обрўга эга мураббийлар мавқесида эмас.
Аслида Арвеладзени натижа кўрсатишига Алишер Усмоновни пуллари бўлди. Шундаям бу ички чемпионат доирастда бўлди. ЧЛ сида у хам дурустроқ натижа кўрсатмади.
Пахтакор каби шонли тарихга эга, Ўзбек футболида мавқеси баланд жамоа учун халқаро майдонда хизматлари билан танилган бош мураббий керак. Лекин у мураббий келгач пахтакорни бошқариш унинг учун фаолиятида пасайишдек хис қиладиган обрўли мураббий бўлиши хам хато бўлади. Айтайлик Кейруш даражасидаги мураббий бўлсин.
Ана шунда у ўз мавқе обрўсию, мураббийлик тажрибаси билан пахтакор ўйинчиларини итот қилдира олади.
+1   
11 май 01:14:36
Nurmuhammad Abdullaev
jamshid rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Камолиддин, ўзин билан Алижонов бошқаларни олиб Пахтакордан йўқолинглар!
Kechirasizu nima komentni sasitib yubordiz? Biron asosiz bormi? Yo taxminan aqillilik qilyapsizmi?
   
11 май 21:41:21
Неф69
Уйинни курганлар айтсин, Бухоро умуман каршилик килмади.хохлашса 10таям уриши мумкин эди.
   
11 май 12:33:17
Dreamman
sss rrr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЕРНИ ЧУКУРРОК ХАЙДОВДИК КУЗДА .......... УЗИНИ МАКТАБДИЮ БИЛИНТИРМЕЙ.........БОЛЛАР РУХИЙ ЧУКИБ КОЛУДИКАН МОТИВАЦИЯ БЕРИБДИКАН
Энди шуни йозмокчи эдим, йозиб куйибсиз
   
11 май 12:24:23
jamshid rakhmonov
Otabek Ahmedjonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Укаси Зайниддин Тожиев ни. Уртамиена уйинчи булган лекин жуда емон хам уйнамаган
Ман бу фикрларни бекорга ёзмадим. Ортиқхўжаев Пахтакорни 1 та ғалабасидан кейин Алижоновга ваъда берганимдек яхши бўлади (манимча ойлик пул), яхши ўйнагин деганди. Жамоада ички муҳит расво бўлиши керак. Кучли мураббий талаблари юқори бўлади, айримларга бу ёқмаган. Шацких ва ҳозирги тренерни ҳам тагига сув қўйишди. Кечаги 6-0 ҳеч нима эмас. Оддий ютуқ. Кўрамиз, кейинги турларда нима бўлар экан.
   
11 май 09:42:46
Otabek Ahmedjonov
jamshid rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Камолиддинни билардим, Пахтакда ўйнаганда бирор бир ишни қилмаган. Тожиевларни орасида қаердан бу Пахтакорга келиб қолди? Камолиддинни нима хизмати бор? Қайси клубни Продан Суперлигага олиб чиққан? Ким у? Ман билган Зайниддин Тожиевни акасими?
Укаси Зайниддин Тожиев ни. Уртамиена уйинчи булган лекин жуда емон хам уйнамаган
   
11 май 09:40:53
Tilla
jamshid rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Камолиддин, ўзин билан Алижонов бошқаларни олиб Пахтакордан йўқолинглар!
Пахтакорни атрофидан сан йу́колишинг энг яхши вариант. Кайси мийя билан Алижоновни гапирвоссан, ёки анти Пахтакорчимисан
   
11 май 07:34:11
Ravshan Ruzikulov
paxtakorni o`yini ham dengizdagi ob xavoga o`xshab tez o`zgarib turadi . bir qarasang hammasi a`lo, bazida rasvo, ba`zida durranglar ham bo`lib turadi
   
11 май 06:03:17
Ўзбек футболининг муҳлиси
jamshid rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Стадионда фан клуб ҳам ит ҳам йўқ! 4-5 та муҳлис бор. Пахтакорни 30 йиллик муҳлисларини эшитмаса шунақа бўлади. Бор ўзинг стадионга балет қил.!
Войнески
   
11 май 02:18:36
jamshid rakhmonov
Azizxon Sodiqxojayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Яхши мураббий"??? Рақиб жамоа бош мураббийларига сувенир улашгани демаса бошқа бирор натижа кўрсатгани йўқ. Ал ҳилолни Тошкентда уни тактикаси эмас ёион майдон ёрдамида пахтакор енгди. Хюстра хам, Воевски(шунақа эди шекилли фамилияси), Шацких, К. Тожиев, мана энди Морейра... Хуллас барчаси пахтакор каби нуфузли жамоани бошқариш учун обрўга эга мураббийлар мавқесида эмас. Аслида Арвеладзени натижа кўрсатишига Алишер Усмоновни пуллари бўлди. Шундаям бу ички чемпионат доирастда бўлди. ЧЛ сида у хам дурустроқ натижа кўрсатмади. Пахтакор каби шонли тарихга эга, Ўзбек футболида мавқеси баланд жамоа учун халқаро майдонда хизматлари билан танилган бош мураббий керак. Лекин у мураббий келгач пахтакорни бошқариш унинг учун фаолиятида пасайишдек хис қиладиган обрўли мураббий бўлиши хам хато бўлади. Айтайлик Кейруш даражасидаги мураббий бўлсин. Ана шунда у ўз мавқе обрўсию, мураббийлик тажрибаси билан пахтакор ўйинчиларини итот қилдира олади.
Стадионда фан клуб ҳам ит ҳам йўқ! 4-5 та муҳлис бор. Пахтакорни 30 йиллик муҳлисларини эшитмаса шунақа бўлади. Бор ўзинг стадионга балет қил.!
   
11 май 01:18:49
jamshid rakhmonov
Nurmuhammad Abdullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kechirasizu nima komentni sasitib yubordiz? Biron asosiz bormi? Yo taxminan aqillilik qilyapsizmi?
Камолиддинни билардим, Пахтакда ўйнаганда бирор бир ишни қилмаган. Тожиевларни орасида қаердан бу Пахтакорга келиб қолди? Камолиддинни нима хизмати бор? Қайси клубни Продан Суперлигага олиб чиққан? Ким у? Ман билган Зайниддин Тожиевни акасими?
   
11 май 01:13:18
jamshid rakhmonov
Пахтакор клубини бошқа клубларни сценарийсийга ўхшатиб қўйиш керак эмас. Ўйинни бериш, ҳеч бўлмаса Чемпионатда 2-3-ўринага келишиб жойлашиб олиш, деган нарсалар Пахтакор муҳлислар қабул қилмайди!
   
11 май 01:06:10
jamshid rakhmonov
Кутингга тиқдинглар яхши мураббийни!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика