UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  4 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  122 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"

Сўнгги беш йил ичида Элдор Шомуродов нафақат Ўзбекистон терма жамоасининг етакчисига, балки Европа майдонларида таниқли форвардга айланди.

Эндиликда ҳамюртимиз "Истанбул Башакшеҳир" жамоасида тўп тепади. Тез орада унинг олдига Аббос Файзуллаев ҳам йўл олиши кутилмоқда. Биз бу борада мутахассис ва собиқ тўп тепар Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

— Элдор Шомуродовнинг Италиядаги  фаолиятига қандай баҳо бериш мумкин?

— Ўйлайманки, Элдорнинг Италиядаги 4,5 йиллик фаолияти муваффақиятли кечди. Чунки айнан ўзбек футболи ривожланиш босқичида бўлган пайтда у топ-5 чемпионатларидан бирига илк бор йўл олди ва бир неча мавсум юқори савиядаги жамоалар сафида тўп тепди. Бундай даражадаги чемпионатда ўйнаш ва ўзини кўрсата олиш осон эмас. Шу нуқтаи назардан, Элдор Италияда ўз ўрнини топа олди, десак муболаға бўлмайди.

— Шомуродовнинг Туркияга ўтиши ҳақида қандай фикрдасиз? Италияда қолиши яхшироқ эмасмиди ёки Истанбулда етакчига айланиш имконияти муҳимроқми?

— Бу трансферга фақат шахсий нуқтаи назардан эмас, балки бутун чемпионат миқёсида қараш лозим. Менимча, бу ерда кўпроқ клубнинг амбициялари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Охирги йилларда Туркия жамоалари Еврокубокларда, ўзларининг чемпионатларида сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу жиҳатдан, Элдор учун бу тўғри танлов бўлди, деб ҳисоблайман. Кичик мақсадларга эга жамоадан, катта режалари бор клубга ўтиши ва у ерда ўз салоҳиятини кўрсатиши — қувонарли ҳолат.

— Элдор 30 ёшда. Унинг ёши, потенциали ва имкониятлари яна топ-5 чемпионатларига қайтиш учун етарлими?

— Замонавий футболда 30 ёш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Асосийси — профессионаллик ва жисмоний ҳолат. Элдорда эса бунга барча шароит бор. Менимча, у ҳозир ҳам топ-5 чемпионатларида ўйнаш имкониятига эга эди. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати эса унинг учун катта мотивация бўлади.

— Файзуллаевнинг ҳам Туркия клубига ўтиши яқин. Сизча, Файзуллаев ва Шомуродов тандемидан нима кутса бўлади?

— Ўзбек футболчилари кучли жамоаларга биргаликда йўл олса, бу миллий терма жамоамиз учун ҳам фойдали. Жамоадаги муҳит, ўйинчиларнинг бир-бирини тушуниши кучаяди. Агар Шомуродов ва Файзуллаев бирга тўп тепса, ўзбек футболи фақат ютуққа эришади. Уларнинг муваффақиятли ўйинлари ортидан бошқа футболчиларимизга бўлган талаб ҳам ортади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика