UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью Янгиликлар

Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью

Янги мавсум олдидан клубларимизда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар, трансфер тақиқлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Бу йил асосий нишон водий жамоалари бўлмоқда. Хусусан, ФИФА Фарғонанинг "Нефтчи" клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ юборди. Эндиликда клуб янги футболчиларни Суперлигада ўйната оладими ёки йўқ, яна қайси жамоаларимиздаги шундай ҳолатлар борасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

- Ўзбекистон футболчилар уюшмаси 2024 йилнинг сўнггида расман халқаро FIFPRO аъзосига айланди. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси учун бунинг қандай афзалликлари бор?

- Узоқ йиллик меҳнатимиз сабабли ўтган йили тўлиқ FIFPRO аъзоси сифатида қабул қилиндик. Бу даврга қадар аъзоликка кирмаганмидинглар деган савол туғилиши табиий. Халқаро FIFPRO ташкилотининг маълум бир талаблари бор. Яъни босқичма-босқич тўлиқ аъзоликка интилишади. Биз 2017 йил илк бор кузатувчи мақомида дастлабки қадамларимизни қўйганмиз. 2021 йилга келиб кузатувчи мақомини олдик. 2024 йилда эса биз тўлиқ аъзоликка етиб келдик. Бу ерда футболчиларимизнинг бизга бўлган ишончи муҳим рол ўйнади. Ёш ташкилот бўлишимизга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлашди. Бундан ташқари ЎФА ва ЎзПФЛнинг ишончи ҳам катта аҳамиятга эга. Афзалликларига келсак, FIFPRO аъзоси бўлган 72 та давлатда қандай қулайликлар берилган бўлса биз ҳам шундай имкониятлардан фойдаланамиз. Шунингдек, бу ташкилотда овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтади. Яъни дунё футболидаги жараёнларда биз ҳам ўз овозимизга эга бўламиз. 

-  2024 йил футболчилар уюшмаси учун қандай ўтди, энг катта муҳим қайси муаммоларга ечим топилди? Кўпроқ қандай мурожаатлар келиб тушмоқда?

- Йил мобайнида оладиган бўлсак, 2024 йил кўтаринки руҳда ўтди. Асосий масала бош ассамблеяга тайёргарлик эди. Биз учун яна бир катта топшириқ бўлган Осиё минтақасининг бош ассамблеясини қабул қилдик. 20га яқин Осиё минтақаси мамлакатларини яхши кутиб олдик, бу кейинчалик эътирофга лойиқ бўлди. Тошкентда ўтган тадбирдан сўнг минтақадаги бошқа мамлакатларга ҳам мезбонлик қилиш имконини берди. Ўз уюшмангизда бош ассамблеяни ўтказиш учун талабнома юборишингиз керак бўлади. 

- Ҳозирга қадар қайси муаммолар ҳамон кун тартибида турибди. Янги мавсум олдидан клубларимиздаги қарздорликлар, футболчилар олдидаги муаммолари бор клубларимиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- 2023 йил билан таққослайдиган бўлсак 2024 йилда мурожаатлар сони камайди. Бу дегани клубларимизда ҳам муаммолар аста-секин камайиб бормоқда. Мавжуд муаммоларни ҳам ечишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- "Нефтчи" жамоасига ФИФА томонидан 3 та трансфер ойнасига келган таъқиқ ҳақида нима дея оласиз? Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа оладими ва бу тақиқ қайси ҳолатда ечилиши мумкин?

- Хабаримиз бўйича, мазкур трансфер тақиқ собиқ мураббий Владимир Ежуров олдидаги мажбуриятларини бажармагани учун қўйилган. ФИФА сайтида ҳам 3 та трансфер ойнасига тақиқ берилганлиги кўрсатилган. Ушбу талаб бажарилса ва мураббий киритган даъво аризасини қайтариб олса, ўйлашимча трансфер очилиши керак. Лекин ўзимни ўйлантиргани нима учун 3 та трансфер ойнасига қўйилди? Бунга қадар асосан ФИФА 2 та трансфер ойнасига бан қўярди. Даъвогарнинг талаби қондирилса бу тақиқ очиларди. 

- Ўтган йили "Нефтчи" аёллар жамоаси билан боғлиқ муаммо ечилдими? Нима учун айнан водий клубларида муаммо бўлаверади?

- Тўғри айтдингиз, ўтган йили "Севинч" билан ўйинда "Нефтчи" аёллар жамоаси майдонга чиқишдан бош тортишди. Буни ёқимсиз ҳолат сифатида қабул қилиш керак эди. Кўпроқ водий жамоаларида муаммолар бўлаётганини сабаби, бу клубларнинг асосий мақсадлари эркаклар жамоаларига қаратилаётганлигида деб ўйлайман. Жамоа катта қадам қўяётганида ҳамма эътибор асосий жамоага қаратилиб, аёллар, Биринчи лига жамоалари, футзал жамоалари олдида муаммо бўлмоқда. Буни аста-секинлик билан йўқотиш керак. Кўрган бўлсангиз қўмита қарорида легионер футболчиларга маҳаллий даражада биринчи маротаба таъқиқ қўйилди. Бу амалиётимизга кириб келиб клубларнинг профессионаллигини оширади. ЎФА ва ПФЛ ҳамжиҳатликда бошқарувни, мажбуриятларни бажаришга чақириб қолади.

- Сречко Катанецнинг фаолияти нимаси билан ёдда қолди ва Тимур Кападзега олдинда қанчалик қийин бўлади?

- Бу энг нозик мавзу ҳисобланади, чунки Катанецнинг соғлиғи кўплаб саволларни туғдираётганди. Катанецнинг соғлиғи билан ҳолат ва Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи палласида эканлигимиз муҳим мавзу ҳисобланарди. Аввало инсон соғлиғи биринчи ўринда туради. Бош мураббийимизнинг соғлиғи билан боғлиқ бу вазиятини ва қабул қилган қарорини олқишлайман. Унга раҳмат айтиш керак. Унинг кўрсатган натижалари ва бизнинг бугунги имкониятимиз баҳони бериб турибди. Янги бош мураббийга келсак, Олимпиада йўлланмаси Кападзе бошчилигида қўлга киритилди. Ўйлайманки, футболчиларимиз тўғри қабул қилади. Ҳозир ким келди ёки ким келмади саволларни берадиган пайт эмас. Ўз олдимизга қўйилган мақсад сари ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак мана шу мураббий ва таркиб билан орзуйимизга эришамиз. Бунда барча ғалаба қозонади ва мамнун бўлади деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика