UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  0 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  1 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  5 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  33 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  5 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  2

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Бу сафар Олимпиадага чиқишимиз учун қандайдир ишонч бор"

Ўзбектистон олимпия терма жамоаси бироздан сўнг Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубогидаги юришини бошлайди.

Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи бу турнирга кўпчиликнинг қизиқиши катта. Малайзияга қарши ўйин олдидан ўз вақтида Ўзбекистон олимпия терма жамоасида тўп тепган Камолиддин Мурзоаевнинг фикрларини тингладик. 


"Дарҳақиқат, футболимиз раҳбарлари Олимпиада йўлида барча шароитларни яратиб беришди. Камдан-кам давлатларда олимпия терма жамоаси учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилган. "Олимпик"нинг биринчи даврларини эсласангиз бизга нотаниш номлар чиқиб келди. Ҳозирги кунда ҳар томонлама тайёрлар деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳам биз истагандек. Лекин ҳеч бир ўйин олдидан юз фоиз ғалаба қозонади дея олмаймиз. Имкониятлар даражасида келиб чиқсак гуруҳимиз яхши. Легионерларимизнинг қўшилиши ҳам яхши мотивация бўлади. 

Бизда бундай мусобақалар олдидан ҳаддан ташқари катта босим бўлади. Кўпчилик футболчиларни тескарисига койишади. Ватан туйғуси йўқ, ватан учун ўйнамайди ва ҳоказо. Ички муҳитда, футболчининг тайёрланиш жараёнида бу катта босимни келтириб чиқаради. Кўплаб турнирларда сўнгги нуқтада нимадир етишмайди. Футболда менталитет деган нарсани таъкидлашади. Тарбия, ички кечинмалари шаклланган бир хиллик йўқ. Япония, Кореяга қарасангиз ҳар бир ёшда ўз руҳияти бор ва бу ўзгармайди. Бизда битта терма жамоамиз юқорига чиқиб кетади, бири тушиб кетади. Мана шунда балансни топа олсак марра бизники бўлади. 

Ўйлайманки, Тимур Кападзе шогирдлари бу ҳолатдан чиқиб кетишади. Мазкур терма жамоада баланс бор. Футболчилар бирга бўлгани билан турли клублардан келишган. Бу ўзининг ижобий ёрдамини бериши керак. Хурсанд қиладиган натижа билан қайтамиз деб ўйлайман. Қандайдир ишонч бор",- дейди Камолиддин Мурзоев. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 апр 17:00:23
Фк Аsaka
Шу пайтгача ишониб келганмиз катталар термасига хам Олимпия Термасига хам ва ишонишда давом етамиз.Бу сафар ишончни ортиги билан оклашади деган умиддамиз
-1   
17 апр 17:13:28
Uzbek uzb
O’lipdi endiyam chiqolmasa shuncha imkoniyat legionerlarni fifa kunlari bo’mayasam klubi blan kelishib olib kelishidi nechi yildan beri tayyorgarlik kamiga bitta Olimpik degan klub ochib termani bollarini yarmini yig’ib
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика