UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  0 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  0 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  7 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8

❗️ Камерун терма жамоаси ҳақида нималарни билишингиз керак? Николай Егоричевдан таҳлил Янгиликлар

❗️ Камерун терма жамоаси ҳақида нималарни билишингиз керак? Николай Егоричевдан таҳлил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 сентябрь куни Камерун билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Championat.asia мухбири Николай Егоричев нималарни билишингиз кералиги ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг эртанги рақиби қандай ўйнаши ҳақида маълумотлар беради.


Камерун: афсонавий мураббий, Европанинг юқори лигада ўйнайдиган футболчилари ва "рус" ҳимоячи ярим ҳимоячиси

Камерун билан бошлайлик. “Енгилмас шерлар” ФИФА рейтингида 38-ўринни эгаллаб турибди. Африка термаларидан фақат Сенегал (18), Марокаш (22), Тунис (30) ва Нигерия (31) улардан юқорироқ. Айтиш мумкинки, Камерун ўз қитъасининг энг яхши терма жамоалари қаторига киради.

Ригобер Сонг камерунликлар бош мураббийи ҳисобланади. Камерун терма жамоасида 137 та ўйин ўтказган. Бу эса мамлакат тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Масалан, Самуель Это’О ҳисобида 118 та ўйин бор. Сонг шу йилнинг март ойидан буён Камерун терма жамоасини бошқариб келмоқда. Бунгача Ригобер ёрдамчи сифатида ишлаган ва Камерун ёшлар терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида терма жамоа учта ўйин ўтказиб, иккитасида ғалаба қозонган.



Март ойида Камерун Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Жазоир билан ўйнади. Биринчи учрашувда камерунликлар мағлуб бўлишди (0:1). Иккинчи учрашувда эса қийин ғалабага эришди: жамоа 1:0 ҳисобида олдинда бориб, 118-дақиқада гол ўтказиб юборди ва 124-дақиқада ҳал қилувчи голни киритди. Шу тариқа, Камерун терма жамоаси 2014 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. Камерунликлар эса мундиалда жуда қийин гуруҳга тушди. Булар Бразилия, Сербия ва Швейцария.



Камерун терма жамоасининг деярли барча футболчилари Европанинг топ лигаларида ўйнашади. Андрé Онана (“Аякс”, “Интер”), Бриан Мбемо (“Брентфорд”, АПЛ), Карл Токо-Экамби (“Лион”), Андре Замбо-Ангисса (“Наполи”) ва Эрик Чупо-Мотинг (“Бавария”). Жамоа сардори Венсан Абубакар. У фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубида давом эттирмоқда. Камерун терма жамоаси футболчиларининг умумий қиймати Transfermarkt маълумотларига кўра, деярли 137 миллион еврони ташкил қилади.

Германиянинг “Ганновер” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 26 ёшли ҳимоячи Гаэль Ондуани алоҳида таъкидлаш жоиз. У Камерунда туғилган, лекин болалигининг кўп қисмини Россияда ўтказган. Унинг отаси Камеруннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган. Ондуа "Локомотив" ва ЦСКА академияларида футбол таълимини олган, катталар даражасида эса Даниянинг "Вейле", "Анжи" ва Швейцариянинг "Серветте" клубларида ўйнаган. Гаэль рус тилида мукаммал гапиради, ҳаммомларни яхши кўради ва ўзининг Телеграм каналини юритади



Ўтган қишда Африка Миллатлар Кубогида Камерун терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ярим финалда камерунликлар Мисрга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Финалда мисрликлар Сенегалга имкониятни бой берди. Камерун эса бронза медаллари учун курашда Буркина-Фасони мағлуб этди (яна пеналтилар сериясида).

Олдинги мураббий Тони Консейсау билан солиштирганда - Ригобер Сонг Камерун терма жамоасининг ўйинини бошқача схемада тиклади. Агар жамоа португаллар қўл остида асосан 4-3-3 ўйнаган бўлса, Сонг икки ҳужумчи таркибни афзал кўради. Деярли барча Африка жамоалари сингари Камерун ҳам кучли футбол кўрсатади. Камерунликлар жуда кучли физикага эга, улар тўп учун курашда ўзларини яхши ҳис қиладилар ва юқорида ўйнашдан тортинмайдилар, чунки уларнинг олдида тез-тез кучли ҳужумчилар (Шупо-Мотинг, Абубакар ёки “Ал-Таавун”дан Тавамба) бўлади.



 

Хулоса
Камерун терма жамоаси Ўзбекистон учун шубҳасиз асосий рақиб ҳисобланади. Европанинг етакчи чемпионатларидан, жумладан, топ-клублардан ҳам кўплаб футболчилар бор. Сречо Катанец жамоаси камерунликларга қандай қаршилик кўрсатиши қизиқ.


Николай Егоричев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика