UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48«Манчестер Сити»нинг уч нафар ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:15«Арсенал» «Барселона» футболчиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр  5 09:42«Манчестер Юнайтед» Антонига нарх қўйди  1 09:07Томас Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  5 08:38«Барселона» сардори қачон сафга қайтиши маълум  4 08:13Лионель Месси футболдаги кумири ҳақидаги саволга жавоб берди  14 07:40«Манчестер Сити» Холанднинг жароҳати борасида расмий баёнот берди  9 07:09А Серия. "Лацио" кучли олтиликка кириб олиш имкониятини қўлдан бой берди  0 01:36"Челси" 2023/24 мавсумни 129,6 миллион фунт фойда билан якунлади. Бир йил аввал клуб 90,1 миллион фунт зарар кўрган эди  2 00:32Холанд учун мавсум якунланди  2 00:15Руни 2010 йилда "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен Месси, Иньеста, Хави билан "Барса" ҳақида кўпроқ ўйлардим"  5 00:06РПЛ. "Акрон" "Ростов"га ютқазди, Эсанов захирада қолди  0 22:07Норвегия клуби дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва уйига 4 "флейка" тухум билан қайтди  17 21:27Руни кўчада ҳожатини чиқаргани учун жаримага тортилиши мумкин  24 20:53U21 биринчилиги. "Бунёдкор"дан 7та гол, "Пахтакор"дан мағлубият, "Қўқон-1912"дан яна камбэк ва бошқа натижалар  0

❗️ Камерун терма жамоаси ҳақида нималарни билишингиз керак? Николай Егоричевдан таҳлил Янгиликлар

❗️ Камерун терма жамоаси ҳақида нималарни билишингиз керак? Николай Егоричевдан таҳлил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 сентябрь куни Камерун билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Championat.asia мухбири Николай Егоричев нималарни билишингиз кералиги ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг эртанги рақиби қандай ўйнаши ҳақида маълумотлар беради.


Камерун: афсонавий мураббий, Европанинг юқори лигада ўйнайдиган футболчилари ва "рус" ҳимоячи ярим ҳимоячиси

Камерун билан бошлайлик. “Енгилмас шерлар” ФИФА рейтингида 38-ўринни эгаллаб турибди. Африка термаларидан фақат Сенегал (18), Марокаш (22), Тунис (30) ва Нигерия (31) улардан юқорироқ. Айтиш мумкинки, Камерун ўз қитъасининг энг яхши терма жамоалари қаторига киради.

Ригобер Сонг камерунликлар бош мураббийи ҳисобланади. Камерун терма жамоасида 137 та ўйин ўтказган. Бу эса мамлакат тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Масалан, Самуель Это’О ҳисобида 118 та ўйин бор. Сонг шу йилнинг март ойидан буён Камерун терма жамоасини бошқариб келмоқда. Бунгача Ригобер ёрдамчи сифатида ишлаган ва Камерун ёшлар терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида терма жамоа учта ўйин ўтказиб, иккитасида ғалаба қозонган.



Март ойида Камерун Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Жазоир билан ўйнади. Биринчи учрашувда камерунликлар мағлуб бўлишди (0:1). Иккинчи учрашувда эса қийин ғалабага эришди: жамоа 1:0 ҳисобида олдинда бориб, 118-дақиқада гол ўтказиб юборди ва 124-дақиқада ҳал қилувчи голни киритди. Шу тариқа, Камерун терма жамоаси 2014 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. Камерунликлар эса мундиалда жуда қийин гуруҳга тушди. Булар Бразилия, Сербия ва Швейцария.



Камерун терма жамоасининг деярли барча футболчилари Европанинг топ лигаларида ўйнашади. Андрé Онана (“Аякс”, “Интер”), Бриан Мбемо (“Брентфорд”, АПЛ), Карл Токо-Экамби (“Лион”), Андре Замбо-Ангисса (“Наполи”) ва Эрик Чупо-Мотинг (“Бавария”). Жамоа сардори Венсан Абубакар. У фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубида давом эттирмоқда. Камерун терма жамоаси футболчиларининг умумий қиймати Transfermarkt маълумотларига кўра, деярли 137 миллион еврони ташкил қилади.

Германиянинг “Ганновер” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 26 ёшли ҳимоячи Гаэль Ондуани алоҳида таъкидлаш жоиз. У Камерунда туғилган, лекин болалигининг кўп қисмини Россияда ўтказган. Унинг отаси Камеруннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган. Ондуа "Локомотив" ва ЦСКА академияларида футбол таълимини олган, катталар даражасида эса Даниянинг "Вейле", "Анжи" ва Швейцариянинг "Серветте" клубларида ўйнаган. Гаэль рус тилида мукаммал гапиради, ҳаммомларни яхши кўради ва ўзининг Телеграм каналини юритади



Ўтган қишда Африка Миллатлар Кубогида Камерун терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ярим финалда камерунликлар Мисрга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Финалда мисрликлар Сенегалга имкониятни бой берди. Камерун эса бронза медаллари учун курашда Буркина-Фасони мағлуб этди (яна пеналтилар сериясида).

Олдинги мураббий Тони Консейсау билан солиштирганда - Ригобер Сонг Камерун терма жамоасининг ўйинини бошқача схемада тиклади. Агар жамоа португаллар қўл остида асосан 4-3-3 ўйнаган бўлса, Сонг икки ҳужумчи таркибни афзал кўради. Деярли барча Африка жамоалари сингари Камерун ҳам кучли футбол кўрсатади. Камерунликлар жуда кучли физикага эга, улар тўп учун курашда ўзларини яхши ҳис қиладилар ва юқорида ўйнашдан тортинмайдилар, чунки уларнинг олдида тез-тез кучли ҳужумчилар (Шупо-Мотинг, Абубакар ёки “Ал-Таавун”дан Тавамба) бўлади.



 

Хулоса
Камерун терма жамоаси Ўзбекистон учун шубҳасиз асосий рақиб ҳисобланади. Европанинг етакчи чемпионатларидан, жумладан, топ-клублардан ҳам кўплаб футболчилар бор. Сречо Катанец жамоаси камерунликларга қандай қаршилик кўрсатиши қизиқ.


Николай Егоричев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика