Кальехон Ла Лигага қайтишга яқин
15 мар 2020 21:35
Янгиликлар
Кальехон Ла Лигага қайтишга яқин
“Валенсия” келаётган ёз “Наполи” футболчиси Хосе Кальехонни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Испанияликнинг ўзи ҳам Ла Лигага қайтишни истамоқда. “Кўршапалаклар” Кальехонга 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, унга “Севилья” ҳам қизиқиш билдирган.
Аввалроқ, 33 ёшли ўйинчи ушбу ёз неаполликлар билан келишувини узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида айтганди.
Хосе Кальехон жорий мавсум барча турнирларда 32 ўйин ўтказиб, 2 гол уришга эришди. Шунингдек, унинг ҳисобида 9 самарали узатма ҳам бор. Хосенинг трансфер нархи эса 12 млн еврога баҳоланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар