Кафу Анчелотти ҳақида: "Бу нормал ҳолат эмас — бразилиялик ишқибозлар унга ишонишмайди"
04 апр 2024 19:43
Янгиликлар
Кафу Анчелотти ҳақида: "Бу нормал ҳолат эмас — бразилиялик ишқибозлар унга ишонишмайди"
Аввалроқ "Реал" устози Бразилия футбол конфедерацияси билан алоқалар бўлганини тасдиқлаганди: "Барчаси "Реал" билан вазиятга боғлиқ эди. Клуб ишимиздан қониқаётган кўринади ва шартномани узайтиришдан бошим осмонга етди".
– Анчелотти Бразилия термаси бошқарувини ўз қўлига олиши ҳақида кўп миш-мишлар юрибди. Хорижлик мураббий миллий термани бошқаришига қандай муносабат билдириш мумкин? Бу нормал ҳолатми ёки йўқ?
– Бу нормал ҳолат эмас. Бизда бунақаси [хорижлик мураббий] ҳеч қачон бўлмаган. У ҳеч қачон Бразилия термасида ишлашни исташини, терма жамоа билан шартнома имзолаганини айтмаган. Назаримда, бразилиялик мухлислар унга бироз ишонишмаяпти.
Сиз Бразилия термаси аъзоси бўлсангиз, бу ҳақида ҳамма билишини, бутун дунёга жар солишни истайсиз. Биз ажойиб мураббий ҳақида гапиряпмиз, у футболни яхши кўради ва яхши тушунади, – деди "Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар