UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3

Жуниньо Роналдунинг янги мураббийини танқид қилди Янгиликлар

Жуниньо Роналдунинг янги мураббийини танқид қилди

"Лион" собиқ спорт директори Жуниньо Франция клубида бирга ишлаган "Ал Насср" бош мураббийи Руди Гарсияни танқид остига олди.

"Руди Роналдуга қарши ҳеч нарса қилишга журъат эта олмайди. Аксинча, керак бўлса, Криштиануга нонуштасини келтириб беради. У Криштианунинг энг яқин дўсти бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ҳамма нарсани қилади. Криштиану Роналдунинг дўсти бўлиш унинг орзуси.

Руди Гарсия билан бўлган тажрибам ҳайратланарли эди.  У мен футболчилик фаолиятим давомида учратган одамлар орасида энг ёмон характерга эга шахс. У муносабатларда ўзи учун қандайдир фойда келтириши мумкин бўлган одамларнигина ҳурмат қилади.

Руди Гарсия учун жамоа қанчалик яхши ўйнаши муҳим деб бўлмайди. Худди шундай футболчиларнинг кийиниш хонасидаги кайфияти ҳам унга қизиқ эмас. Жамоа инқирозга учраган пайтда ҳам, у учун энг муҳими, диққат марказида бўлишдир. У ҳар доим ҳамма нарсадан максимал даражада фойда чиқаришга уринади. Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири, афсона ва Руди буни билади", – деди Жуниньо.

Олдинроқ Роналду дисквалификация сабаб яқин орада "Ал Насср"да дебют қила олмаслиги айтилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика