Роналду дисквалификация сабаб яқин орада "Ал Насср"да дебют қила олмайди
05 янв 2023 09:12
Янгиликлар
Роналду дисквалификация сабаб яқин орада "Ал Насср"да дебют қила олмайди
Daily Mail нашрига кўра, Англияда берилган дисквалификация Саудия Арабистони чемпионатида ҳам амал қилади.
У "Эвертон"га қарши ўйинда ёш мухлисининг қўлидан телефонни олиб қўйганди. Ушбу ҳаракати сабаб 37 ёшли ҳужумчи Англия футбол ассоциацияси томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинган.
FIFA қоидасига кўра, бир лигада қўйилган тақиқ бошқа бир лигада ҳам амал қилади. Қарор чиқарилгач, АПЛда танаффус эълон қилинганди. Шундан сўнг Роналду ва МЮ шартномани бекор қилган. Шу сабабли, португалиялик футболчи ҳали жазони ўтамаган.
"Ал Насср"нинг навбатдаги ўйини бугун "Ал Таее"га қарши ўтказилади. Ундан кейин эса жамоа 14 январь куни "Ал Шабаб"га қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар