Жозе Моуринью немис клубини бошқариши мумкин. Бу "Бавария" эмас

Alisher
19 ноя 2019, 13:18
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью яқин вақтларда мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин.

55 ёшли португалиялик мутахассис Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Люсьен Фавр ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда.

Қайд этиш керакки, "Боруссия Дортмунд" бош директори Ханс-Йоахим Вацке Моуринью билан узоқ вақтдан бери дўстдир.

Хабарларга қараганда, Моуриньюнинг ўзи ҳам немис тилини ўрганиш ҳаракатига тушиб кетган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: France Football