Жоржиньо "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда қатнашмаслиги мумкин
18 дек 2021 19:20
Янгиликлар
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Вулверхэмптон"га қарши АПЛ 18-турини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "кўклар" бош мураббийи Томас Туухел маълум қилди.
"Жоржиньонинг иштироки менда шубҳа уйғотмоқда. У "Вулверхэмптон"га қарши ўйнаши даргумон, у сўнгги ўйиндаги жароҳатидан ҳали тузалмаган. Балки Канте ва Ковачич асосий таркибда майдонга тушади. Мувозанатни топиш муҳим, чунки биз Жоржиньодан жуда кўп нарсани кутамиз.
Лофтус-Чик ҳам "Эвертон" билан ўйинда жароҳат олганди. Эндиликда таркибда мутлақо катта ўзгаришлар қилишга тўғри келади", – деди "аристократлар" устози.
"Вулверхэмптон" – "Челси" учрашуви якшанба куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар