Жоржиньо қайси мураббий қўл остида ўйнашни орзу қилганини айтди
20 фев 2022 10:00
Янгиликлар
Жоржиньо қайси мураббий қўл остида ўйнашни орзу қилганини айтди
“Челси” сардори Жоржиньо Англияга келиши ҳақида гапирди.
“Бошида “Челси”га ўтмаслигим керак эди. Бошқа бир инглиз клуби бор эди, кейин эса воқеалар шундай кўриниш олди. Бари жуда тез содир бўлди, Лондонга келиб бўлгандим ва “кетдик”, дедим.
Гвардиола қўл остида ўйнашни орзу қилганманми? Ҳа шундай. Бу содир бўладими ё йўқ, буни билмайман, аммо у мен учун намуна. Болалагимда унинг “Барселона”си ҳамма нарсани ютганини кўрганман”, дейди италиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли хавбек 2018 йил “Наполи”дан “аристократлар” сафига келиб қўшилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар