UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман" Янгиликлар

Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман"

"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Наполи"дан ушбу клубга ўтгани ҳақида гапирди.

"Неаполни ташлаб кетиш мен учун оғир бўлганди. "Челси"даги фаолиятим бошланганидан кейин ушбу шаҳарни соғина бошладим.

Ўшанда менга қандай муносабатда бўлишгани барчамизнинг ёдимизда, тўғрими? Секин эдим, кучсиз эдим. Саррининг ўғли дейишарди. Бу эса мени ташвишлантирарди.

Аммо, мени эшитинг, ўшанда нотўғри баҳо бергансиз. "Верона"да ўйнаётганимда мени жамоада кўришни исташмаган ва 4-лигага ижарага бериб юборишганди. Ҳеч кимга керак эмасдим. Бироқ ишлашда давом этдим ва ҳурматга сазовар бўлдим. "Верона"га қайтдим ва биргаликда А Серияга чиқдик.

"Наполи"да оғир мавсум ўтди. Сарри келганидан кейин эса барчаси ўзгарди. "Челси"да ўтган ишлар эса шунчаки бир бўшлиқ. Кўплаб танқидларни эшитардим. Ўшанда: "Улар ҳали уялиб қолади", деб ҳаракат қилардим.

Ҳозир эса бу ерда Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси соҳиби сифатида ўтирибман. Энди ушбу танқидлар учун бир сўз айтаман ҳолос: раҳмат. Барчага раҳмат", - деди Жоржиньо.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика