UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  0 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1

Жорж Веанинг ўғли “Лилль” билан шартнома тузди Янгиликлар

Жорж Веанинг ўғли “Лилль” билан шартнома тузди

ПСЖ ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Тимоти Веа “Лилль” клуби билан беш йиллик битимга имзо чекди.

Бу ҳақда француз клуби матбуот хизмати хабар тарқатди. Илгарироқ ушбу трансфер 7 миллиондан 10 миллион еврогача баҳоланганди.

Жорий йилнинг январида ПСЖ кичик Веани Шотландиянинг “Селтик” клубига ижарага берганди. Шотландия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи учта гол уриб, битта голга ассистентлик қилди. ПСЖ сафида эса у олтита ўйинда иккита гол урган.

19 ёшли кичик Веа АҚШ термаси сафида айни пайтда ўтаётган КОНКАКАФ олтин кубоги мусобақасида иштироқ этмоқда.Терма жамоа сафида у саккизта ўйинда битта гол уришга эришди.

Тимоти Веанинг отаси Жоржа Веа Либерия президенти ҳисобланади. Айни пайтда давлат раҳбари, ўтмишдаги собиқ футболчи Веа 1995 йилда футбол оламидаги энг нуфузли ҳисобланган “Олтин тўп” совринига эга чиққан.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика