UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 17:14Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 16:44Роналду: "Менгача Португалия бирорта соврин ютмаганди, аммо ҳозир учта титул бор"  11 16:07Алан Ледесма: "Ўзбекистонга қарши кеч реакцияга киришдик"  2 15:40Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"  6 15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  3 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0 14:36Умар Абдулраҳмоннинг "Манчестер Сити"га трансфери нега амалга ошмаган?  4 14:15Тонали: "Ньюкасл"да 10 йил қолиб, кейин бир неча йилдан кейин кетаман дея олмайман"  0 13:50Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар  7 13:27А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  8 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  2 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  1 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  17

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз Янгиликлар

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз

Бугун ўзбекистонлик футболчи Олег Зотеев таваллуд кунини нишонламоқда.

Маҳоратли ярим ҳимоячи, айни пайтда "Чоннам Драгонс" жамоаси аъзоси Олег Зотеев 31 ёшни қарши олди. 

Миллионлар ўйинидаги илк қадамларни "Пахтакор" жамоасида ташлаган Зотеев проффессионал футболчи сифатида "Олмалиқ"(ҳозирги АГМК) жамоасидаги ўйинлари орқали танилди. Игорь Шквирин қўл остида ўз ўйинини топди ва жамоанинг муҳим футболчисига айланди. Қайсидир маънода Зотеевни Шквирин кашф қилди десак муболаға бўлмайди. У олмалиқдаги фаолияти давомида олимпия ва миллий терма жамоага чақирилди. Ўнг қанотдаги ишончли ҳаракатлари ва тезкор рейдлари Вадим Абрамовнинг эътиборини тортди. Терма жамоада мураббий ўзгарганига қарамасдан мунтазам равишда таклиф этилиб борди. 2013 йилда унинг ҳаётида туб бурилиш ясайдиган воқеа юз берди. Молиявий томондан бақувват бўлган, Миржалол Қосимов бошқарувидаги "Бунёдкор" жамоасига кўчиб ўтди. 



"Қалдирғочлар" сафида ўтказган икки мавсумида у жами 50га яқин учрашувда майдонга тушди ва 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди. 2015 йилда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг таклифига кўра "темирйўлчилар"нинг футболчисига айланди. Ушбу жамоадаги беш йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди. 2016 йил жамоа билан биргаликда ОЧЛ ярим финал остонасигача етиб борди. Умуман олганда сермаҳсуллик кўрсата олди дейишимиз мумкин. Жорий йилда фаолиятида биринчи маротаба легионер мақомини олди ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади. 

Сайтимиз номидан Олег Зотеевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз! 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика