Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Sherzod Nurmatov
5 дек 2022, 10:18
36 ёшли ҳужумчи ҳали ҳам яхши формада.

ЖЧ-2022 1/8 финали доирасидаги Франция ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги учрашув 44-дақиқасида Оливье Жиру ҳисобни очди. 

36 ёшли ҳужумчи учун бу гол Франция терма жамоаси либосидаги 52-гол бўлди. Шу тариқа, Жиру ягона миллий рекордчи бўлиб олди. Шу билан бирга, бу Оливье учун жорий мундиалдаги учинчи гол эди.

Эслатиб ўтамиз, баҳсда Франция 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Al Jazeera