UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Жервиньо: “Мундиални Кот-д`Ивуарсиз тасаввур қилолмайман” Янгиликлар

Жервиньо: “Мундиални Кот-д`Ивуарсиз тасаввур қилолмайман”

Дидье Дрогба етакчилиги даврида бирор йирик совринга эга чиқмаган Ивуар терма жамоаси у терма жамоадан кетгач, Африка Миллатлар Кубогида ғалаба қозонди.


Жервиньо ўша муваффақият қўлга киритилишида ҳужумдаги фаоллиги билан катта роль ўйнади. Бельгия, Франция, Англия ва Италия чемпионатларидаги фаолиятидан кейин ҳужумчи 2016 йилнинг январь ойида Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клубига кўчиб ўтди. “FIFA.com” мухбири Жервиньонинг Хитой футболига мослашиши ва терма жамоадаги фаолиятига оид жиҳатларга қизиқди.

– Хитойдаги дастлабки ойлар қандай ўтди?

– Менда ҳаммаси яхши. Клуб маҳаллий шароитларга спорт ва кундалик ҳаётда мослашишим учун барча чораларни ишга солди. Натижаларимиз буни тасдиқлайди. Хитой ва маҳаллий ҳаёт билан танишиш муваффақиятли ўтмоқда, одамлар бу ерда жуда меҳмондўст. Циньхуандао — жуда чиройли шаҳар. Стадионни билардим: 2008 йил бу ерда Олимпиадада ўйнагандим.

– Хитойдан аввал турли мамлакатларда турли савиядаги жамоалар ўйнадингиз ва барчасида омад кулиб боқди. Бундай барқарорликнинг сабаби нимада?

– Меҳнат ва яна бир бор меҳнатда! Жиддий ишлаш менга “АСЕК Мимозас” клуби академиясидан одат бўлиб қолган. Турли лигаларда ўйнаб тажриба тўпладим ва бу менга исталган ҳолатга мослашишга ёрдам беради. Хитойга келаётиб осон бўлмаслигини билардим, чунки Хитой жамоалари савияси анча юқори. “Арсенал” билан турнеда Осиё клубларига қарши бир неча бор ўйнаганмиз. Мамлакатга ажойиб хорижлик футболчиларнинг келиши туфайли савия янада кўтарилди. Бу ерда ортиқча қийналмаслиги ҳақида ўйлайдиган футболчиларни катта афсусланиш кутади.

Фаолиятингизнинг ҳар бир қисмида нималарни ўргандингиз?

– Ўйнаган клубларим кўп нарса берган. “Беверен”да профессионал футбол ва Европа ҳаёти билан танишганман. “Ле Ман”да ўйнаган чоғимда терма жамоага чақирилдим. “Лилль” билан Франция чемпионати ва Кубогида зафар қучдим. “Арсенал” шунчаки Англия чемпионати эмас, балки болаликдан орзум эди. Футбол академиясига борганимдаёқ бу жамоа сафида ўйнашни орзу қилардим. Шунчаки эртак! Хитойга келишдан аввал ўзим учун “Рома”да ўйнаш орқали Италия эшикларини очдим. У ажойиб мухлисларга эга фантастик жамоа. Улар ҳар йили чемпионликни нишонлашга лойиқлар.

Фаолиятингизда Руди Гарсия қандай аҳамият касб этади?

– Руди ҳаётимда катта роль ўйнаган. Буни такрорлашдан чарчамайман. Унинг қўл остида “Ле Ман”, “Лилль” ва “Рома”да ўйнадим. Бошиданоқ у билан бир-биримизни тушунганмиз, футболдан ташқарида ҳам. У менга сиз билган даражада футболчи бўлишимга ёрдам берган.

– Терма жамоада 70дан ортиқ учрашув ўтказиб, Саломон Калудан кейин иккинчи натижасини қайд этиб турибсиз. Терма жамоада ҳозирги ролингиз қандай?

– Ҳозир сардорман. Саломон билан ёшлар термасидан бирга ўйнаганмиз, асосий термада ҳам бир пайтда ўйнашга тушганмиз. “Филлар” сардори бўлиш катта фахр. Олдинга қадам ташлашда давом этишимизга умид қиламан. Ҳозир бизда янгиланиш кетмоқда – жамоа жуда ёш, фахрийлар кетишди. Кот д’Ивуар Африкада амалдаги чемпион ва Габондаги навбатдаги турниргача шундай бўлиб қолади.

Кот-д’Ивуар сафида Африка қитъасининг энг ёрқин юлдузлари ўйнаган бўлса-да, жамоа жаҳон чемпионатида бирор марта гуруҳдан чиқа олмаган. Буни қандай изоҳлайсиз?

– Финал босқичига кетма-кет уч марта чиқдик, бироқ ҳар сафар қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Бразилияда ҳамма ниҳоят плей-оффда ўйнашимизни кутганди. Афсуски, Греция билан учрашувда 93-дақиқада мағлубиятга учрадик ва омад кулиб боқмади. Муаммо тайёргарликда бўлган деб ўйламайман. Колумбиядан иккинчи ўйиндаги 1:2 ҳисобида мағлубият жуда оғриқли эди. Мусобақани Японияни мағлуб этган ҳолда якунладик. Якунда тақдиримиз охирги лаҳзаларда ойдинлашди, Греция омадлироқ чиқди. Тарихни ўзгартириб бўлмайди. Биз муносаб сабоқ олдик. У бизга Африкада чемпион бўлишга ёрдам берди.

Икки жаҳон чемпионатида ўйнадингиз. Биринчисида Бразилияга қарши, кейингисида эса Бразилияда. Жервиньо лақабли футболчи учун бу ўзгача аҳамиятга эга бўлгандир?

– Бразилия билан Африкада ўтган мундиалда ўйнагандим. Яхши кечган беллашувда имкониятни бой берганмиз. Ўша баҳс биз учун ўзига хос дербига айланганди, чунки жамоамизни “Африка Бразилияси” деб аташади. Бизга қарши 5 карра жаҳон чемпиони турганди! Савия ўртасидаги фарқ яққол кўриниб турганди. Мағлубиятга қарамай, бу ажойиб тажриба бўлган. Чемпионатнинг барча беллашувлари сингари.

2006 йил 19 ёшда “Беверен”да ўйнашни бошлаб, катта футболга кириб келаётгандингиз. Кот-д’Ивуарнинг мундиал   йўлланмасини қўлга киритганини қандай қабул қилгансиз?

– Бу шунчаки ишониб бўлмас воқеа эди! Регламент шундай эдики, биз Камеруннинг натижасини кутишга мажбур бўлиб қолгандик. Муваффақият жамоани яқинлаштирди. Унинг ортидан иккинчи мусобақа финал босқичига ҳам йўлланма олдик. Мен каби ёш ўйинчилар учун бу фойдали бўлганди. Одамлар Кот-д’Ивуарни ҳеч йўғи жаҳон харитасидан топишарди. Ивуарлик футболчиларга қизиқиш ўсди. Ўшандан бери кўпчилик Европага кўчиб ўтди. Бунда терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги иштироки катта ўрин тутган.

– Ўша авлод жамоа тарихида энг кучлиси бўлганми?

– Бизда ҳамиша кучли жамоа бўлган. Қай бири энг зўрлигини айтиш қийин. Охирги уч мундиалдаги иштирок терма жамоа машҳурлигини оширди. Ҳозир футболчилар энг кучли биринчиликларда ўйнашмоқда.

Жаҳон чемпионатига тўртинчи марта қаторасига бориш учун имконият қандай?

– Агар бизга бу ишни тўртинчи бор уддалаш насиб қилса, бу ажойиб натижа ҳисобланади. Саралаш баҳслари давом этмоқда. Африкада вазият қийинроқ, бизга умумий беш йўлланма берилган. Бизда имконият бор ва охиригача курашишда давом этамиз.

– 2016 йил клуб ва терма жамоада олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

– Мавсум бошланишидан аввал клуб олдига дастлабки саккиз поғонадан жой олиш вазифаси қўйилганди. Ҳозир биз “Гуанчжоу Эвергранд”дан кейин иккинчи ўринда кетяпмиз. Режани ортиғи билан уддалаяпмиз. Терма жамоага келсак, Габондаги Африка Миллатлар Кубоги саралаш босқичидан ўтиб, унда зафар қучишдир. Албатта, жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этишимиз лозим. Кот-д’Ивуар каби мамлакат мундиал финал қисмида қатнашиши даркор.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика