UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  6 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  2 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  7 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  2 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  18 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   2 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  9 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  7 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  41 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  9

Жером Этаме: "Қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман" Янгиликлар

Жером Этаме: "Қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман"

Бугун Тошкент вақти билан 11:00да Ўзбекистон - Камерун ўртоқлик учрашувига старт берилади.

Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўтадиган мазкур баҳсга қизиқиш катта. Ҳар ҳолда терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққан жамоага қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйин олдидан "Локомотив"нинг камерунлик легионери Жером Этаме фикрлари билан қизиқдик. 

- Жэром, Ўзбекистон ва Камерун миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикринг? 

- Қизиқарли учрашув кутяпман. Ҳар икки жамоада яхши футболчилар йиғилган. Бу ерда тўп тепаётганим учун Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган футболчиларни ҳам биламан. Менимча, яхши ўйин бўлади. Камерун терма жамоаси кучли, биз Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Лекин бош мураббий бугунги ўйинга иккинчи таркибни қўйса керак. Чунки терма жамоа Жанубий Кореяга кетишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мураббий Ригобер Сонг иккита таркибни синаб кўришни режа қилаётганини айтганди. Шундан келиб чиқиб 27 сентябрь кунги Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга кучли таркибни ўйнатса керак.


- Сенингча, ҳисоб қанақа тугайди? 

- Тахмин қилиб кўраман, ўйинда Камерун 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки биз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўряпмиз. Мундиал стартига оз қолган бир пайтда ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 


- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикринг қандай? 

- Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоангиз кучлилар билан қанча кўп ўйнаса, шунча яхши. Терма жамоа фақат шу орқали кучайиб боради. Жамоангиз сафида кучли футболчилар кўп: ўзим танийдиганлардан Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Фаррух Сайфиев ва бошқаларни айтишим мумкин.


- Бу ўйинлардаги натижа Камерун термаси бош мураббийи фаолиятига таъсир қиладими? 

- Камерунда футболга эътибор жуда юқори. Терма жамоа ҳатто ўртоқлик учрашувида натижа кўрсата олмаса, мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Агар Ўзбекистон ва Жанубий Корея билан ўйинларда салбий натижа қайд этсак, табиийки Ригобер Сонгга қийин бўлади. Уни кетсин деганлар ҳам чиқиб қолади. Шу боис Камерунда мураббийлар доим босим остида юради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика