UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  3 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  2 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   12 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Жерар Ульенинг "Ливерпул"даги фалсафаси қандай бўлган? Янгиликлар

Жерар Ульенинг "Ливерпул"даги фалсафаси қандай бўлган?

Ўз пайтида "Ливерпул"ни бошқариб катта натижаларга эришган франциялик мураббий Жерар Улье fourfourtwo.com сайтига футбол фалсафаси нималардан иборат экани ҳақида сўзлаб берди.

Тўпни вақтли эгаллаш

- "Ҳимояланишнинг йўллари кўп. Сиз ўз дарвозангиз яқинида ҳимояланиб ҳам тўпни олиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун орқадаги тўртта ҳимоячига катта масъулият юкланади. Лекин энг яхшиси тўпни майдон марказига яқинроқ жойда, рақиб ҳали жарима майдончасига етиб келмасданоқ олиб қўйишга уринишдир. Мен "Ливерпул"ни бошқарганимда биз кўп ҳужум қилиб, голлар уришга ҳаракат қилардик. Шу боис вақтлироқ ҳимояланишга ўтганмиз. Ва кўпинча тўпни майдоннинг рақиб томонида олиб қўярдик. Ҳозир тўпга жамоавий тарзда эга чиқиш авж олган, лекин менинг услубим бунақа эмасди. Мен ҳужумкор ярим ҳимоячиларга ҳам бу ишни топширардим".

Тезликдаги танаффус

- "Биз қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоа эмасдик. Тезлик устида кўп ишлардик. Тўп бизга тушдими, имкон қадар тез ҳужумга ўтиш керак. Кўп жамоалар бу усулни қисқа паслар орқали амалга оширишади, лекин ҳужум қилишнинг йўллари кўп ва ҳужум уюштирганда баъзан танаффус ҳам керак. Жамоа чарчаб қолмаслиги учун вақти-вақти билан ўйин тезлигига танаффус қилиб туриш лозим. Бунинг учун сизга тўпни узоқ масофага ошириш қўл келади. Қолаверса, қанот футболчиларининг тезкорлиги ва портловчи қарши ҳужумлар жамоа фойдасига ишлайди. Сиз икки ё уч марта тўп узатиш орқали тезда рақиб жарима майдончасига кириб боришингиз мумкин".

Ҳужумчиларни таъминлаб туриш

- "Барча кучли клублар ҳужумдаги тезкор учликка эга бўлишни хоҳлашади. Бизда шундай ўйинчи бор эди: Майкл Оуэн. У ўта тезкор, шу билан бирга вазиятлардан фойдалана оладиган ҳужумчи бўлган. Унинг ўйинни ўқиши даражаси ҳам юқори эди. Шунингдек, мен ўйнатган таркибда Эмиль Хески ҳам асосий фигуралардан бўлган. У жисмоний жиҳатдан бақувват бўлиб, рақиб ҳимоячиларига кўплаб қийинчиликлар туғдирарди. Сал орқароқда ўйнаган Стивен Жеррард билан Дэнни Мерфи жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришарди. Ҳужумда муваффақиятли ўйнаш учун ҳужумчиларни тез-тез тўп билан таъминлаб турган маъқул".

"Илон стратегияси"

- "Кучли жамоаларга қарши ўйинларда мен доим ҳар хил тактика ишлаб чиқишга ҳаракат қилганман. Мана шундай тактикалардан бирига "илон стратегияси" деб ном бергандим. Бир нарсани нунтманг, ҳеч қачон биринчи дақиқадан бошлаб кескин ҳужумга ўтишни ўйламаслик керак. Шундай жамоалар бўладики, улар ҳатто ўн киши бўлиб ҳимояга ётиб олишади. Улар ҳам кучли, лекин эҳтиёткор. Мен ишлаб чиққан "илон стратегияси" мана шундай ўйинларда қўл келарди. Яъни, биз худди илонга ўхшаб рақибни авраб секин-аста ўз жарима майдончаси томон қамаб борардик. Кейин бирдан ҳужумга ташланиб гол уришга ҳаракат қилардик. Бунинг учун сизга узун паслардан фойдаланиш шарт эмас, қисқа тўп узатиш орқали рақиб дарвозаси томон яқинлашиб борасиз. Бунинг учун аввало сабрли бўлиш керак. Кейин бирданига рақибни "чақасиз" ва қарабсизки ҳужум гол билан тугайди".

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика