Жерар Пике: "Мавсум охирида ютқазгандан кўра, ҳозирги мағлубият яхшироқ"
17 авг 2019 07:36
Янгиликлар
Жерар Пике: "Мавсум охирида ютқазгандан кўра, ҳозирги мағлубият яхшироқ"
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лига 1-турида "Атлетик Бильбао" клубига имкониятни бой бериб қўйгандан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.
"Ушбу стадионда ўйнаш ҳар доим қийин бўлиб келган. Ўйин бошидан рақиб кучли босим қилди ва жисмонан яхшироқ эди. Иккинчи бўлимда эса, улар бироз чарчаб қолишди.
Охир-оқибат шундай натижа бўлди. Мавсум охирида ютқазгандан кўра, ҳозирги мағлубият яхшироқ. Мағлубиятга сабаб сифатида мавсумолди тайёргарлик пайтида келиб қўшилган янги ўйинчиларни айтиш мумкин. Баъзида тайёр бўласан, лекин ҳаммаси кутилганидек бўлмайди", - дейди Пике.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар