UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  0 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  5 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  160 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади Янгиликлар

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади

Генуя клуби бош мураббийи Давиде Баллардини Элдор Шомуродов сотилишини хоҳламайди.

Олдинроқ "Матч ТВ" шарҳловчиси Нобель Арустамян "Женоа" Элдор Шомуродовни ёзда сотмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Клуб ҳозирда узбекистонлик форвардга шерик бўладиган иккинчи ҳужумчини изламоқда.

Шу йилнинг ўзида А Серия клублари Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақида бир нечта хабарлар тарқалди. Уларни қуйида келтириб ўтамиз:

— Июлда "Calciomercato" нашри "Рома" томонидан қизиқиш борлигини айтганди. Буни шахсан "Рома" устози Жозе Моуринью хоҳлаётгани, Рим клуби директорлар кенгаши Шомуродов номзодини рўйхатга қўшгани эълон қилинган эди.

— Шу кунга қадар ҳаюртимизга "Ювентус" қизиқаётгани бўйича хабарлар бот-бот янграмоқда. Бу маълумотни биринчи бўлиб "Tuttosport" нашри январда чиқарган.

— Шомуродов учун янги даъвогар – Миланнинг "Интер" клуби. "Матч ТВ" ахборотига кўра, Симоне Инзаги Ромелу Лукакуга шерик қидирмоқда.

Шомуродовнинг ўзи "Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини танловини ҳурмат қилади ва ҳозирча "Женоа"дан бошқа клубга ўтмайди. Элдор Шомуродов яқинда Генуяга оиласини олиб келди ва шаҳарга секин-аста кўникиб боряпти. 

26 ёшли футболчи А Серияга 2020 йилнинг октябрида "Ростов"дан келган эди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Шомуродовнинг трансфер нархи — 7 миллион евро.

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика