Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!

Alisher Ostonov
26 окт 2025
Туркия Суперлигаси 10-тур доирасидаги "Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса жароҳат сабаб баҳсда иштирок этмайди.

Баҳсда истанбулликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Эътиборлиси, ҳамюртими Элдор Шомуродов 22 ва 88-дақиқадаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди. Ҳамюртимиз Туркия Суперлигаси тўпурарлар пойгасида 5 гол билан иккинчи ўринга чиқиб олди. Шунингдек, мезбонлар Догукан Синик 43-дақиқада четлатилишидан сўнг бир киши кам бўлиб қолганини ҳам қайд этиш лозим.


26 окт 2025, 16:30
Antalyaspor — İstanbul Başakşehir
0 – 4
Тугади




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia