"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди
01 ноя 19:34
Янгиликлар
"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди
Франциялик машҳур собиқ футболчи Патрик Вийера Италиянинг "Женоа" клуби бош мураббийлигидан кетди.
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида Роберто Мургите тайинланди, унга Доменико Кришито ёрдам беради.
"Клуб мураббий ва унинг штаби вакилларига профессионаллик учун миннатдорчилик билдиради ҳамда келгуси фаолиятларида зафарлар тилаб қолади", — дейилади хабарда.
Вийера 2024 йил ноябрь ойидан буён "Женоа"да ишлаб келаётганди. Клуб Италия чемпионатининг 9 ўйинида 3 очко жамғариб, 20-ўринни банд этиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар