UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  2 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  1 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  14

"Ливерпуль" – "Реал": Навбатдаги тўқнашувда омад кимга кулиб боқади? Янгиликлар

"Ливерпуль" – "Реал": Навбатдаги тўқнашувда омад кимга кулиб боқади?

Бугун тунда УЕФА Чемпионлар Лигаси тўртинчи турининг энг муҳим учрашувларидан бири ― "Ливерпуль" ва "Реал"нинг янги тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Испанияликлар анча вақт ўзаро курашда устунлик қилиб келишди, бироқ охирги беллашув инглизлар фойдасига ҳал бўлган. Бугун бизни анча қизиқарли беллашув кутиб тургани аниқ. Қийин танлов "Ливерпуль" - "Реал" ёки ПСЖ - "Бавария". Агарда сиз "Энфилд"даги тўқнашувни кутаётган бўлсангиз, жамоалар ҳолати, йўқотишлар, баҳсга ким қандай формада етиб келмоқда ва бошқа муҳим жиҳатлар ҳақидаги ушбу материал айнан сиз учун!   


"Ливерпуль" ҳақида

1. "Реал"га қарши баҳсдан аввал "Ливерпуль" АПЛда муҳим ғалабани қўлга киритди

Бир неча кун аввал клуб Англия Лига Кубогидан чиқиб кетди: Арне Слот захира футболчиларидан иборат таркибни ўйинга ташлади ва "Кристал Пэлас"дан (0:3) мағлубият қабул қилиб олди. Натижада барча мусобақалардаги охирги 7 ўйиндаги 6-мағлубият ― бунақаси 2012 йилдан буён кузатилмаётганди.

Бироқ юзага келган босимга қарамай, шанба оқшомида "Ливерпуль" АПЛдаги мағлубиятли сериясини (4 учрашув) узишга эришди. Эътиборлиси, ушбу ғалаба яхши спорт формасига кириб олган "Астон Вилла" билан баҳсда (2:0) расмийлаштирилди. Уч очко туфайли "Ливерпуль" жадвалнинг юқори қисмига қайтди ва маълум муддатга босимни камайтира олди. Энди Чемпионлар Лигасидаги вазиятни яхшилаш зарур ― бу ерда жамоа ҳозирча 10-поғонани банд этган, яъники 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланма зонасидан пастда.


2. Кадрлар муаммоси сабаб Слотда захирадан ўйинни кучайтириш учун вариантлар деярли йўқ 

"Реал"га қарши баҳсда "Ливерпуль" асосий таркибга камида яқин футболчиларнинг бир гуруҳи хизматларидан фойдалана олмайди ― бу рўйхатда Алиссон, Жереми Фримпонг, Александр Исак ва Кёртис Жонсни кўриш мумкин.

Дам олиш кунларидаги ўйинда захира ўриндиғи асосини академия тарбияланувчилари ташкил қилганди, нисбатан тажрибали дейиш мумкин бўлган Жо Гомес ва Ватару Эндо ҳам "Реал"га қарши тўқнашувда захирадан майдонга тушиб, ўйин картинасини ўзгартириб юбора оладиган футболчилар сирасига кирмайди. Шу сабабли "Астон Вилла" билан баҳсда фақатгина Флориан Виртц захирадан ўйинга қўшилди ― унга ҳам бор йўғи 15 дақиқа вақт ажратилди.


3. "Энфилд" мўъжизаси ортиқ ёрдам бермаяптими? 

Арне Слот келгач, биринчи мавсум "Ливерпуль" ўз майдонида бор йўғи 2 бор мағлубиятга учраганди ― ҳозир октябрь ойи охирига келиб, ўша "натижа такрорлаб" бўлинди. Лига Кубогидаги омадсизликдан ташқари жамоа 2016 йилдан бери биринчи бор Ливерпулда МЮга имконият бой берилди.

"Энфилд"даги қолган ўйинларда ғалаба қўлга киритилди, аммо уларда ҳам олдингидек ишончли ўйинни кўрмадик. Асосан "Ливерпуль" минимал устунлик билан ғалабани ўз томонига оғдирди. Ҳал қилувчи голларнинг аксарияти ҳам сўнгги дақиқаларда киритилди. "Астон Вилла"га қарши баҳс ― биринчиси бўлдики, "Ливерпуль" ва мухлислари учун ишончли ўйин ва охирги дақиқаларда ортиқча асабийлашишга сабаб йўқ эди. "Энфилд" ортиқ меҳмонларни авваллари бўлгани каби қўрқувга солмаяпти.

"Реал Мадрид" ҳақида

1. "Реал" мавсум бошидан буён фақат бир марта қоқилди

Ла Лига доирасида кечган ягона омадсиз учрашув ― сентябрь ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда "Реал" йирик ҳисобда "Атлетико"га ютқазгани ёдингизда бўлса ажабмас. Ҳа, оғриқли мағлубият эди, аммо бугунга келиб у мағлубият унутилгани ҳам бор гап. Мадрид дербисидан кейин жамоа қаторасига олтита ғалаба қўлга киритилди ― "Рияд Эйр Метрополитано"даги мағлубиятдан олдинги ғалабали серия етти кўрсаткичида тўхтаганди.

"Реал" Примерада ишончли тарзда етакчи бўлиб турибди, қўшимчасига Чемпионлар Лигасида очко йўқотмаганлар қаторида бормоқда ― бу рўйхатда яна фақатгина тўрт клуб бор. Аммо таъкидлаш лозимки, еврокубокдаги 3 ғалабадан 2 таси у қадар осонлик билан қўлга киритилмади. Шу сабабли "Реал" жадвалда фақатгина бешинчи.


2. Арда Гюлер жароҳат олди

Карло Анчелотти даврида бу ортиқча эътибор берилмайдиган вазият бўлган бўларди, Хаби Алонсо "Реал" учун эса хавбек анча муҳимроқ роль ўйнайди ― майдондаги креативдан ташқари, Гюлер барча мусобақанинг 14 ўйинида 3+6 статистик кўрсаткич қайд этиб улгурди.


Жуда муҳим вазият ― бу Трент Александр-Арнольднинг "Энфилд"га қайтиши. Бироқ англиялик 16 сентябрдан буён лазаретда эди, шу сабабли у катта эҳтимол билан ўйинни захира ўриндиғида бошлайди.


3. Голли серия 14 ўйинга етди

Икки бор қоқилган "Ливерпул"дан фарқли равишда "Реал" ҳар бир ўйинда гол уришни уддаламоқда. Янада кўпроқ муддатни олсак, испанлар охирги 30 ўйиндан 29 тасида рақиб дарвозасини ишғол эта олган. Ўша ягона гол урилмаган беллашув клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида ПСЖга қарши эди.

ЕЧЛнинг жорий мавсумида "Реал" 8 та гол уриб улгурди, бироқ... Уларнинг ярмидан кўпроғи "Қайрат" дарвозасига тўғри келди. "Марсель" кипери икки бор, пенальтидан, ранжитилди. "Ювентус" билан баҳс тақдирини ҳам битта гол ҳал қилди. Баъзида вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи панд бермоқда ― ҳозирча рақиблар бу учун жазоламаяпти. "Қайрат"га қарши баҳсни ҳисобдан чиқариб турсак, "Реал" ЕЧЛнинг 5 ўйинида 4 та гол бор.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
04 ноя 20:50:48
Michael
Abdunazar. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Liverpul 10% - 90% Real, tahminlarga ko'ra imkoniyat.
Sizga qoyilimiz balki 1% ga 99% dir
   
05 ноя 00:31:49
Рома
Омад деганлари бугун Галаба козонади.Насиб килса
   
04 ноя 22:37:19
Shavkat Tojiaxmatov
Shubhasiz Real Madridga. Xudo xohlasa.
   
04 ноя 21:14:24
Abdunazar.
Michael фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizga qoyilimiz balki 1% ga 99% dir
Ajoyib
   
04 ноя 21:12:45
David Terezege
Kuchligi yutoradi
   
04 ноя 20:39:58
Abdunazar.
Liverpul 10% - 90% Real, tahminlarga ko'ra imkoniyat.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика