UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  2 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  7 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  12 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  17 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  14 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  8 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1

ЖЧда умидларни оқлай олмаётганлар Янгиликлар

ЖЧда умидларни оқлай олмаётганлар

Теглар :  ЖЧ-2018
Ҳали эрта эмасми, деб сўраётгандирсиз. Бироқ бундай эмас.

Балки буни қўпол мақола деб ҳисобларсиз. Ҳа, Россиядаги мундиал сенсацияларга бой ўтмоқда. Хўш, турнирда кутилганидек ўйнай олмаётган футболчилар борми?

ВИЛЛИ КАБАЛЬЕРО

Аргентина термасининг калбош дарвозабони. У Хорватияга қарши ўйин тажрибали киперга дарс бўлди. Якунда Кабальеро Анте Ребичга ажойиб пас ошириб берди. Футболчи ҳам ўз навбатида чиройли гол муаллифига айланди. Мураббий унинг хатосини кечирмади ва кейинги ўйинга бошқа дарвозабон ташланди.

"Мияда Аргентина термаси учун фақатгина бир савол бор эди: "Нима учун тўпни тепиб юбормади?". Сен уч марта хато қилдинг, бунинг чегарасидан ҳам чиқиб кетдинг, аммо барибир тўпни тепишни уддаламадинг. Хорватлар ўзи истаган футболни намойиш этди, бироқ уларга ғалабани рақиб дарвозабони тақдим этди", - деди ўйиндан кейин Александр Мостовой. Собиқ ҳужумчи бошқа ўйинларни камдан кам муҳокама қилади ва шунда ҳам чиройли гапларни айтиб ўтади.

Айни дамда аргентиналик мухлислар "Манчестер Юнайтед"нинг захира дарвозабони Серхио Ромеро ҳақида ўйлашмоқда. Афсуски у жароҳат олган ва мундиалда иштирок этмайди.

ЛЕО МЕССИ

Аргентина термасининг энг яхши футболчиси. Кўпчилик 0:3 ҳисобидаги мағлубиятда Лео Мессини айблади. Буёғи сир эмас, "Барселона"даги каби шериклар бўлса-да, миллий термадаги фаолияти жуда оғир ўтмоқда. "Альбиселесте" кучсизроқдек кўринмоқда.

"Унга ачинаман, чунки деярли барча топ-футболчилар миллий термада ҳам клубдаги каби ўйин кўрсата олишади. "Барселона" ва Аргентина термаларида умуман бошқача таркиб бор. "Камп Ноу"да ҳимояда аъло даражада ўйнайдиган - Бускетс, Иньеста, Ракитич каби футболчилар бор. Бироқ термада бундайларни топиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам Месси майдон марказида ва ҳужумда ҳам ўйнайди. У қайси бирига улгурсин?", - дейди Гус Хиддинк.

Мухлислар Мессидан кўпроғини кутишмоқда. Энди у бундай салбий рўйхатлардан чиқиб кетиш учун қаттиқ уринса керак.

СЕРГЕЙ МИЛИНКОВИЧ-САВИЧ

Сергей мундиалда жуда оғир ўйин кўрсатмоқда. Балки у ўзининг келажагини ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин. Унинг хизматларига "Ювентус", "Реал", "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётганди. Бироқ хавбек ҳали ўзини кўрсата олмади. Сербия эса мундиал билан хайрлашиб бўлди.

ЖЧнинг илк ўйинида Коста-Рика Александр Коларовнинг фантастик зарбаси эвазига мағлубиятга учратилди. Бироқ 2-турда сербияликлар Швейцарияга ютқазди. Шунда ҳам у ажойиб ўйнай олмади. Биргина Валон Бехрамининг ўзи Сербиянинг бутун бир ҳимоясини алдаб юрди.

Милинкович-Савич термадаги умидларни оқлай олмади. Балки у фақатгина клубида кучли футболчидир...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика