UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди Янгиликлар

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида биз билан битта гуруҳдан жой олган Фаластин назорат ўйини ўтказди.

Қувайт терма жамоаси билан кечган ўртоқлик учрашувида Фаластин МТЖ 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Самеҳ Марааба томонидан киритилган гол фаластинликларга ғалаба келтирди. 

Мазкур беллашув Қувайт терма жамоаси бош мураббийи Андрес Карраско учун янги иш жойидаги илк учрашув бўлди. Қувайтликлар эртага яна майдонга тушишади. Бу сафар Ироқ термасига қарши назорат баҳси ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин термаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг "D" гуруҳида кураш олиб бормоқда. Бу жамоа шу пайтгача 5та ўйин ўтказиб, 4 очко жамғарган ҳолда охирги ўринда боряпти. 

Эсингизда бўлса, айнан Фаластиндан учралган мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика