UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

ЖЧ-2018. Юрий Гагаринни фазога олиб чиққан биринчи космик кема ва космонавтика музейидан ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

ЖЧ-2018. Юрий Гагаринни фазога олиб чиққан биринчи космик кема ва космонавтика музейидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини ёритиш учун Тошкент-Шимкент-Бойқўнғир-Актобе-Самара-Қозон-Москва-Нижний Новгород-Санкт-Петербург йўналиги бўйича автомобилда сафарга чиққан эдик.

Куни кеча Самара шаҳрига етиб келдик ва Колумбия – Сенегал ўйинига қадар бу ердаги барча иншоотларни кўздан кечирдик. Саёҳат давомида ушбу шаҳарда жойлашган “Космос” музейига боришга муваффақ бўлдик. У ерда меҳмонлар учун барча шароитлар яратиб берилган. “Космос” музейидаги асосий экспонатлар ертўлада жойлашган. У ерда ойдаги космос станция қандай эканлиги акс эттирилган ва космонавтлар ойда қандай тадқиқотлар амалга оширишгани ҳақида маълумотлар берилган.

Музейнинг юқори қаватида ойга илк бор парвоз қилган “СОЮЗ” космик кемасининг двигател қисмлари жой олган. Бундан ташқари ушбу музейнинг 3-қаватида футбол мухлислари учун “Крилья Советов” жамоасига тегишли экспонатлар жойланган. Қуйида ушбу музейдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Ушбу музей биз учун қандай аҳамият касб этади, дея фикр билдиришингиз табиий. Лекин Самара шаҳрига келган ҳар бир меҳмон бу музейни томоша қилмасдан кетмаслиги аниқ. Сабаби, ушбу музей исталган инсонни ўзига жалб қила олади. Шунингдек футбол мухлисларини ҳам. 

Қуйида ушбу музейда ссуратга туширилган экспонатларни томоша қилишингиз мумкин.




Музейнинг иккинчи қаватига "Крилья Советов" жамоасига тегишли экспонатлар жойланган



Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи  Миржалол Қосимов футболчилик пайтида 2000 йилдан 2001 йилга қадар Самаранинг "Крилья Советов" жамоасида фаолият олиб борган ва 45 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилган.


СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Самара шаҳридан махсус


Championat.asia сайтининг Жаҳон чемпионати давомидаги ҳамкорлари "Start" савдо белгиси, "O'zbegim" колбасалари ва Elmakon савдо белгиси.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика