UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЖЧ-1934. Италиянинг чемпион бўлган таркиби + ФОТО Янгиликлар

ЖЧ-1934. Италиянинг чемпион бўлган таркиби + ФОТО

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати бошланишига ҳам оз вақт қолди.

Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш мусобақасидан ўта олмаганлиги сабали, бу йилги мундиалда иштирок этаолмаслигидан барчанинг хабари бор. Шундай бўлсада биз 1934 йили Италия терма жамоаси илк маротаба мундиалда чемпион бўлган таркиби ва натижалари ҳақида сайтимиз ўқувчиларига маълумот бериб ўтамиз.

Биринчи жаҳон чемпионатида 13та терма жамоа қатнашган бўлса, иккинчи жаҳон чемпионатида 32та терма жамоа иштирок этган. Мундиалнинг биринчи босқичида Италия терма жамоаси АҚШни йирик 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ушбу учрашувда киритиилган голларга Анжело Скьявио 3та, Раймундо Орси 2та, Жованни Феррари ва Жузеппе Меацца биттадан голга муаллифлик қилишган.


Чорак финалда Италия терма жамоаси Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этади. Баъзи бир сабабларга кўра ушбу ўйин натижаси бекор қилинади ва терма жамоалар қайтадан ўйин ўтказишади. Такрорий бўлиб ўтган ўйинда ""Скуадра Адзурра" рақибларини кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишади ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритади. Ушбу учрашувдаги голга Жузеппе Меаца муаллифлик қилган.

Ярим финалда италияликлар Асвтрия терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Бу ўйинда ҳам Италия терма жамоасини рақибларини кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва финал йўлланмасини қўлга киритган. Ушбу ўйиндаги голга Энрике Гуайта муаллифлик қилган.


Финалда Италия терма жамоаси Чехословакия терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўйинда Антуан Пуч ҳисобни очган бўлса, Раймундо Орси ҳисобни тенглаштирган. Анжело Скьявио эса Италияга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган. Шу тариқа Италия терма жамоаси 1934 йилги мундиалда ғолиб бўлган ва "олтин маъбуда"ни қўлга киритган.    


Дарвозабонлар: Жузеппе Каванна ("Наполи"), Жанпьеро Комби ("Ювентус"), Гвидо Мазетти ("Рома")

Ҳимоячилар: Луижи Аллеманди (Амброзиана-"Интер"), Умберто Калигарис, Виржинио Розетта (иккиси ҳам – "Ювентус"), Эральдо Монцельо ("Болонья")

Ярим ҳимоячилар: Луижи Бертолини, Луис Монти, Марио Варгльен (барчаси – "Ювентус"), Армандо Кастелацци, Жузеппе Меацца (иккиси ҳам – Амброзиана-"Интер"), Аттилио Феррарис ("Рома"), Марио Пицциоло ("Фиорентина")

Ҳужумчилар: Пьетро Аркари ("Милан"), Феличе Борель, Жованни Феррари, Раймундо Орси (барчаси – "Ювентус"), Аттилио Демария (Амброзиана-"Интер"), Энрике Гуаита ("Рома"), Анфиложино Гуаризи ("Лацио"), Анжело Скьявио ("Болонья")

Бош мураббий: Витторио Поццо



Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика