UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  1 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  0 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  19 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  10 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  7 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  6 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  5

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди? Янгиликлар

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди?

Ўзбекистон кубоги 1-тур доирасида "Жайхун" — "Қизириқ" (2:2) ўйини бўлиб ўтди.

Марат Ауезниязов ("Жайхун" бош мураббийи): "Мавсумнинг илк ўйини оғир ўтди"

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг биринчи учрашуви бўлгани боис бугунги ўйин давомида қийинчиликларга дуч келдик. "Қизириқ" жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Индивидуал хатоларимиз бўлди. Камчиликларимизни кўриб олдик, уларни устида ишлаймиз.

- Бугун ўрта чизиқда фаоллик йўқдек туюлди...

- Тўғри, кўп йигитлар кутилганидек ўйнаб бера олишмади. Хатоларимиз йўқ эмас. Олдинги чизиқда Жавлон Примбетов ёмон ўйнамади. Ишлашда давом этамиз.




Элдор Бойматов ("Қизириқ" бош мураббийи): "Қизириқ" жамоаси трамплин вазифасини ўтаб беради"

Ўйин ҳақида

- "Жайҳун" жамоаси учрашувга жиддий тайёргарлик кўришини билардик. Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам яхши натижаларни кўрсатганди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда озроқ фаоллигимиз кўринмади. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, голлар урдик. "Жайҳун" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Узоқ йўл жамоага қандай таъсир кўрсатди?

- Узоқ йўлни баҳона қилишимиз нотўғри бўлади. Майдонда барча бир хил. Бу ерга етиб келгунча 17 соат юриб келдик. Иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Охиригача ҳаракат қилишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Жамоанинг молиявий холати қандай?

- Жамоада молиявий имконият зўр. Кундан-кунга имкониятларимиз ошиб бормоқда. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаётганликлари учун Жасур ака Раҳимовга миннатдорчилик билдирамиз. У киши яқинда бизга замонавий автобус туҳфа этилишини айтиб ўтди.

"Қизириқ" катта футболга трамплин вазифасини ўтаб беради. "Сурхон" клубига иқтидорли футболчиларни тайёрлаб етказиб берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 апр 20:41:01
Димка!
Кизирик газни боссссссс
   
14 апр 20:29:27
Исламов Т.Б
Кизирик жамоасига омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика