UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 0:1 (матнли трансляция)  3 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  69 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  34 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас" Янгиликлар

Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас"

“Қўқон-1912” жамоаси мухлисларининг “ёқимтой” футболчиси Жавоҳир Сидиқов билан суҳбатлашиб,кўпчилик мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик.

- Жавоҳир аввало “Қўқон-1912” жамоасининг  асосий кучи нимада?
- Авваломбор  чемпионат бошланмасидан олдин, 12 турдан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси турнир жадвалида 2-ўринда бўлади дейилса кўпчилик ишонмаган бўларди.  Бу ҳолатимиз албатта ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг замирида мураббийларимиз, футболчиларимиз ва  раҳбарларимизнинг  жуда катта меҳнатлари ётибди. Бош мураббийимиз мавсум бошида  жамоани  яхши  шакллантира  олганлари, яхши таркибни йиға олганларини ҳам айтиб ўтишим лозим. Таркиб қанча кучли бўлмасин, бош мураббий ўйинларга футболчиларни тўғри тайёрлай олмаса ёки тўғри тактика танлай олмаса натижага эришиш қийин бўлади. Бош мураббийимиз мавсум бошидан мақсадимиз стадионга мухлисларни қайтариш эканлигини таъкидлаб келадилар. Мана ҳозирги кунга келиб мақсадимизга секин – аста эришиб келмоқдамиз. Жамоамизнинг асосий кучи бу бирдамлигимизда деб ўйлайман.

- Учрашувларга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда? Кўпроқ қайси ҳолатларга эътибор қаратасизлар?
- Ҳар бир учрашувга албатта қайси жамоа билан ўйнашимизга қараб таёргарлик кўрилади. Бу ҳаммага маълум нарса. Ҳар бир жамоанинг  ўз етакчилари ёки кучли футблчилари бўлади, шунга қараб рақиб ўйинини муҳокама қиламиз ва бош мураббийимиз берган кўрсатмалари асосида тайёргарлик олиб борамиз.


- Бугунги кунда сизни “Пахтакор” жамоаси ўз сафига қайтариши ҳақидаги гап-сўзлар , мухлисларингизни хавотирга солмоқда. Бу борада ўзингиз нима дейсиз?
-  Аввало стадионда бизни қўллаб келаётган мухлисларимизга  ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда уларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқмоқдамиз , бундан кейин ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-ғайратимизни аямаймиз. Ўзимга келадиган бўлсам “Пахтакор”  жамоаси мени тарбиялаган, “Пахтакор” академиясида футбол сир-асрорларини ўрганганман.  Лекин Нўъмон Ҳасанов мени олий лигада ишонч билдириб майдонга туширдилар . Бунинг учун у кишига катта раҳмат айтаман. Ишончларини қўлдан келганча оқлашга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирги кунда “Қўқон-1912” да ижара шартномаси асосида тўп сурмоқдаман. Агар ихтиёр ўзимни қўлимда бўлганида эди , жон-жон деб мени олий лигада майдонга тушириб мухлисларга танитган Нўъмон ака Ҳасановнинг қўл остиларида ўйнашда давом этардим. Лекин афсуски бу масалани ҳал қилиш ўз қўлимда эмас. “Пахтакор” жамоаси билан шартномам бор, улар истаган вақтда мени Тошкентга қайтара олишади.  Мен учун ҳар иккала жамоам ҳам қадрли, ҳар икки жамоа раҳбарларига ҳам катта раҳмат айтаман.

- Қўқондаги мухлислар ҳақида нима дейсиз?
- Қўқондаги мухлислар ҳақида бир оғиз гап айтишим мумкин, уларга гап бўлиши мумкин эмас. Мен “Пахтакор”да олий лигада ўйнамаганман, балким шу учун билмагандирман. Қўқонга келиб мухлис кимлигини билдим. Қўқон кичкина шаҳар бўлгани билан бу ерда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз бизни ҳар бир ўйинда ажойиб тарзда қўллаб келишмоқда. Мухлисларимзга раҳмат, соғ бўлишсин.

- Мухлислар сизни “Месси”га қиёслашмоқда. Ўзингизнинг кумирингиз қайси юлдуз футболчи? Сиз кимга ўхшашни ҳавас қилгансиз?
- Албатта  Аргентиналик Месси каби буюк футболчига ўхшашни ёшлигимдан орзу қиламан. Қўқонда  мухлислар Мессига қиёслашмоқда, бу албатта ёқимли ҳолат. Бироқ мен ҳаётда ва футболда ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман. Жавоҳир деган номни дунёга танитмоқчиман.  Бунинг учун ҳали кўп ишлашим керак ва мен меҳнат қилишга тайёрман. Мухлисларимизга эса шундай буюк футбочига қиёслашаётганлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши таркибга Жавоҳир Сидиқовни ҳам киритди. Жавоҳирга миллий терма жамоада ҳам омад тилаймиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика