UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  5 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  7 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  8 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  7 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман” Янгиликлар

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман”

Аввал хабар берганимиздек, ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ўйнаган Жасур Ёқубов яқинда “Локомотив”га кўчиб ўтди.

Марказий ҳимоячи 2021 йилги Суперлигада жамоасининг чинакам етакчисига айланиб улгурди. Мудофаа чизиғидаги ишончли ўйинлари  орқали мухлис ва мутахассислар эътиборини тортган 22 ёшли футболчи эндиликда фаолиятида янги саҳифа очишга қарор қилди. Шу муносабат билан Ёқубовни суҳбатга чорладик. 

- Жасур, дастлаб “Локомотив”га ўтишингиз қандай амалга ошгани ҳақида айтиб берсангиз.

- Ўтган мавсум менга ишонч билдириб, “Сурхон”га таклиф қилган мураббий Рифат Акрамхўжаев “Локомотив” тизимида фаолият юритаётганини билсангиз керак. Айнан шу инсон орқали “темирйўлчилар” жамоасига ўтдим. Клуб билан икки йиллик шартнома имзоладик. Эндиликда асосий эътиборимни ушбу жамоага қаратаман.

- Ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ишончли ўйинларингиз билан унинг хақиқий етакчисига айланган эдингиз. Нахотки собиқ клубингиз сизни олиб қолиш учун харакат қилмаган бўлса?  

- Йўқ, “Сурхон” раҳбарияти мени жорий мавсум жамоада қолишимни истаганди. Аммо ўзимни Тошкент клубида синаб кўришга қарор қилдим. Олдимда “Локомотив”дан ташқари яна 2-3та вариантлар турганди. Лекин уларни номларини ҳозир айтиб ўтишдан маъно йўқ. 

- “Локомотив”нинг мудофаа чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳимояда малакали ижрочилар йиғилган. Табиийки рақобат кучли бўлади. Мен бунга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоага киришиб кетишим қийин бўлмайди. 

- Ўтган мавсум Сизни “Сурхон” жамоасига “Қўқон-1912” клуби ижарага берганди. Бу йил қўқонликлар сизни яна ортга қайтаришни хоҳламадими?

- Авваламбор “Қўқон-1912” жамоасига каттакон раҳмат айтаман. Мени шу даражага етишишимда бу жамоанинг ўрни катта бўлди. Улар ҳам жамоада олиб қолишга харакат қилди. Лекин ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни истадим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика