Жанубий Корея президенти КХДР билан ЖЧ-2030га мезбонлик қилишни таклиф қилди
12 июн 2017 23:05
Янгиликлар
Жанубий Корея президенти КХДР билан ЖЧ-2030га мезбонлик қилишни таклиф қилди
Жанубий Кореянинг янги давлат раҳбари Мун Чжэ Ин Шимолий Корея ҳамда Шимоли-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан бирга ЖЧ-2030га мезбонлик қилиш таклифи билан чиқди.
Бу ҳақда Жанубий Корея президенти ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан Сеул шаҳрида кечган учрашувда айтиб ўтган.
“Бу ғоя Жанубий ва Шимолий Корея давлатлари ўртасидаги тинчлик муносабатларининг яхшиланишига хизмат қилиши мумкин. Истардимки, бу таклиф Инфантинони ҳам қизиқтирсин”, — дея Муннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AP News.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар