Жанубий америкалик снайперлар Европани “забт этганда”
13 сен 2017 17:46
Янгиликлар
Жанубий америкалик снайперлар Европани “забт этганда”
Месси, Дибала, Кавани жамоаларининг ютуқларига назар ташласак. Ахир уларнинг барчаси илк ютуқларининг ўзида тўхтаб қолмасликларига асос бор.
— Эдинсон Кавани ва Радамель Фалькао — мавсум бошидаги топ-5 таликнинг энг самарали ҳаракат қилувчи футболчиларидир. Ҳар иккиси ҳам 5та ўйин ўзида 7тадан гол уришга муяссар бўлган.
— Лионел Месси саралаш босқичидаги ҳамкасблари Дибала ва Икардидан фарқли ўлароқ, 3 ўйинда 5 марта гол уриб, ўзини танитди. Ўртача натижага эришган футболчилардан биринчи ўринни Дибала эгаллади. “Ювентус” ҳужумчиси ҳар 43 дақиқада дарвозага ажойиб тарзда гол киритишга муваффақ бўлди.
— Месси Ла Лигада “Барселона” голларининг 9тадан 5тасини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, биргина автоголни ҳисобга олмаса, барча голларнинг 63% айнан Лео уришга муваффақ бўлди. Кейинги ўринни “Сельта”нинг барча голларини ураётган уругвайлик Макси Гомес эгаллаб турибди. Шу исмни эслаб қолинг! Мабодо, у ўйиндан чиққан тақдирда ҳам, бошқа бир уругвайлик катта саҳнага чиқиш эҳтимоли юқори. Гап Луис Суарес ҳақида кетаётганини “Барcа” мухлислари тушуниб улгиришди.
— АПЛ да жанубий америкаликларнинг таъсири Франция, Италия, Испания каби унчалик сезиларли даражада эмас. Аммо, шуни айтиб ўтиш жоизки, Серхио Агуэронинг тарихий ютуғи шундаки, у Йоркдан ўтиб кетди.
Анри АПЛда 124та гол урган, “Ливерпуль” дарвозасига урилган гол Серхиога нафақат Йоркдан ўтиб кетиш, балки Дрогбани ҳам ортда қолдириш имконини берди. Фақатгина шу уч футболчи ҳисобида АПЛ доирасида 100 ва ундан кўп гол мавжуд.
Англия анъаналарининг ҳурматга сазовор томони тарихда энг яхши ўнта снайперлар лигасида биргина чет эллик бўлган Анрини айтиб ўтиш жоиз. Агуэро ҳам биринчи ўнталикдан унча йироқда эмас. У Тедди Шерингемдан ўзиб кетиши учун бор йўғи 23та гол урса кифоя.
Шунингдек, сўнгги пайтларда Кейннинг ютуқларига қарамасдан илож йўқ. Бундан ташқари, аввалроқ Тевес жанубий америкаликларни АПЛда яхши реклама қилганди.
АПЛнинг янги мавсумида дастлабки поғонани европа саралашида ҳам ўзини кўрсатаётган ҳужумчи Лукаку банд этиб турибди. Лекин бразилияликлардан Жезус ва Фирминонинг Жанубий Америка номидан зарба бериш имконияти ҳам йўқ эмас. Ҳозирда улар Лукакудан ортда қолмаган ҳолда 2- ва 3-ўринларни эгаллаб турибди.
— А Сериясида икки аргентиналик ажойиб голлар урмоқда, ҳаттоки, Иммобиле ёш посбон Доннарумма дарвозасига 3та гол уриши ҳам “Интер” сардори Икардининг позициясини ўзгартира олмади. Ҳозирги кунда Дибала “Ювентус”нинг энг самарали ҳужумчиси (ҳар икки голнинг бири унга тегишли) ҳисобланади.
Шунингдек, Игуаинанни ҳам ёддан чиқарманг. Гонсало ўтган йилда Италия чемпионатининг бир мавсумида дарвозага 36 та гол киритиб, Нордалнинг 66 йиллик рекордини янгилади.
Игуаин “Ювентус”да ўйнаб, албатта, Креспо ва Батистута натижаларига яқин кела олади. Унинг ҳозирга қадар А Сериясида 97та голлари мавжуд. Демак, ҳа демай, юбилей ҳам нишонланади. Креспога етишига эса яна 53 та гол бор. Гонсало ҳам бу афсонавий футболчидан ўзиб кеца ажаб эмас.
Германия чемпионати биринчи бешталикда битта ҳам жанубий америкалик номи учрамайдиган ягона топ-5 талик ҳисобланади. Бироқ, ҳозир у ерда бир австралиялик бор. Чунки чет эллик футболчиларсиз ўйнашнинг иложи бўлмаяпти.
Бундеслигада худди аввалгидек, бош тореадорлик мавқеига африкалик ва европаликлар сазовор бўлиб келмоқда. “Рубин” собиқ ҳужумчиси Жонатас “Ганновер”нинг биринчи ўйинидаёқ гол урди. Балки шу орқали у ўзини намоён этиб, немисларни ҳам хурсанд қилса ажаб эмас.
Бундеслигада бразилияликлар кетма-кет 4 маротаба энг яхши снайперлар бўлиб келди ва Аморосо, Графите, Элбер ва Аилтон ютуқларга эришиб, рекорд натижани қайд этишди.
Герд Мюллер тарихда дарвозани тўғри нишонга олиш бўйича 1-ўринни эгаллаб, Бундеслигада 365 та гол урган.
Бундес лигадан фарқли равишда, ҳозирги кунда Лига 1 даги энг яхши футболчилар жанубий америкалик — Неймар, Кавани, Алвес, “Бордо”да тўп сурадиган бразилиялик Малком ҳам бор. Айнан Неймар футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчи ҳисобланади.
Тажрибали Фалькао Франция чемпионатида иккинчи ёшлигини ўтказмоқда.
Франция чемпионати тарихида ўнта кетма-кет мавсумий ўйин бор. Снайперлар рейтингида биринчи ўринни аргентиналиклар эгаллади. Буни 5 маротаба Карлос Бянка, 4 маротаба эса Делио Оннис қайд этган. Лига 1 тарихидаги охирги энг яхши снайпер 449 та ўйинда 299 та гол урган.
Кўриб турганингиздек, жанубий америкаликларнинг ҳужумда фаол иштироки Франсия клубларида нормал ҳолат ҳисобланади. Бразилиялик Сонни Андерсон “Лион” таркибида 3 маротаба энг яхши тўпурар деб топилди. Ўтган йилги мавсумда 35 та гол урган уругвайлик Eдинсон Кавани энди фахрийлар рўйхатини забт этди.
Агар топ-5 чегарасидан чиқсангиз, Португалияда бразилиялик Жонасни кўрасиз. У 5 та ўйинда 6 та гол урди. Шундай қилиб, яна Жанубий Америка бу ерда ҳаммадан ўзиб кетмоқда.
Россия чемпионати. Умуман олганда, Витиньо, Луис Адриано ва “Ахмат”даги Леога ҳам кўпроқ гол уришни ҳеч ким тақиқлаб қўймаган. Кўриниб турибдики, топ-5 дан бошқа мамлакатларда ҳам Жанубий Америка вакиллари, майли улар Бразилия ҳамда Аргентина термасида ўйнамасин, ўзларини эркин ҳис қилмоқда.
Ўз жамоаси ғалабаларида муҳим роль ўйнаётган Неймар, Месси, Дибала, Видал ва Каванининг барчаси ўша Лотин Америкасида футбол сирларини ўрганган. Буларнинг қаторига Икардини ҳам қўшиш мумкин. Натижада топ-5 тўп урарларининг барчаси ўша тарафлардан, Видаль эса “Бавария”да ўзини кўрсатмоқда.
Бундай стартни эътироф этмай илож йўқ. “Барселона”ни тажрибали Месси қутқармоқда. ПСЖ ҳужумида Неймар ва Кавани (уларга Мбаппе ёрдам бермоқда) бош ролларда. Дибала ва Икарди А Сериясида фаоллик кўрсатмоқда. Луис Суарес, Жезус, Агуеро ва Алексис Санчес уйғонганда Жанубий Американинг мутлоқ устунлигини кузатишимиз мумкин.
Кейн, Левандовски, Лукаку, Иммобиле, Варди, Белотти ва Мората уларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо ҳозирча Месси, Кавани, Икарди, Дибалу ва Фалкаони тўхтатиш қийин бўлмоқда.
Ўз-ўзидан савол туғилади, нега бундай бўлмоқда? Балки бу футболчиларни ёшлигида ортиқча тақиқлаб ташланмагани туфайлидир. Инглизлардан тортиб, италияликларгача, деярли бутун Европа, ҳаттоки ўзимизнинг Ўзбекистонда ҳам ёш футболчиларни хато қилса урушиб, қўрқитмай, ижодий фикрлашига қўйиб бериш зарурдир? Месси ахир футболдаги дастлабки қадамларини Аргентинада ташлаган ва техникаси кучли футболчиларни қадрлайдиган Испанияда фаолиятини давом эттирди.
Неймар Бразилияда ўсиб, дриблинг билан Европанинг кўплаб ҳужумчиларидан яқинроқ дўстлиги сир эмас. Шу сабабли ҳам ПСЖ бу таркиби билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни орзу қилмоқда.
Фергюсон ўз вақтида Роналдуга майдонда эркинлик яратиб бергани, алдамчи ҳаракатларни бажаришда чеклаб қўймаганини футбол мухлислари яхши эслашса ажаб эмас. Натижада, европалик Роналдуга охирги 11 мавсумда “Олтин тўп” учун курашда фақат уч футболчи рақобатчилик қилди. Уларнинг барчаси Жанубий Америкалик — Форлан, Месси ва Суарес.
Нозима Зарипова тайёрлади
Фикрлар