UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  0 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  0 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  6 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  12 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони Янгиликлар

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги стартига баҳо берди.

"Альбиселесте" биринчи ўйинда Эквадорни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Мен йигитларнинг ўйинидан фахрланаман. Улар ақл бовар қилмайдиган даражада ўйнашди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳси худди шундай ўтиши ҳам керак, аслида.

Эквадор – яхши жамоа. Улар ЖЧ-2022да Нидерландияга муаммо туғдирганди. Кўрсатган ўйинимиз, футболчиларнинг муносабати ва хоҳишидан мамнунман. Ғалаба қозонишда давом этишимиз лозим. Футболда асосийси – эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик.

Бизнинг фикримизча, Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини ҳисобланади. Биз енгилмас жамоа эмаслигимизни тушунишимиз керак. Эквадор билан ўйиндаги каби ҳаракат қилишда давом этишимиз зарур", – деди мутахассис.

Амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни меҳмонда Боливия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика