UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Неймар Месси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  0 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0 18:18ПРО-Лига. "Хоразм" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  5 16:46Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи  2 16:29Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"  5 16:18Консейсау "Порту"дан кетганини эълон қилди  0 15:45Мбаппе Олимпиадада иштирок этмайди  3 15:25Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:00Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади  3 14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   2

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика