UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Лионель Месси: "Реал Мадрид" – дунёдаги энг кучли клуб"  2 01:10Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"  1 01:05Швейцария термаси ҳам "Евро" учун қайдномаси эълон қилди  0 00:43Отабек Жўрақўзиев: "Мали тактик ва техник жиҳатдан кучли жамоа экан"  1 00:33Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди"  2 00:15"Mixed zone". Ўзбекистон – Мали (1:1) учрашувидан кейин бош мураббий Тимур Кападзе, Бўриев, Йўлдошев, Жалолиддинов ва бошқа футболчилар фикр билдиришди  1 00:02Ўртоқлик ўйинлари. ОКМК "Бунёдкор" билан, "Локомотив" "Сурхон"га қарши дуранг қайд этди  0 23:43Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади  0 23:28ФИФА "Қизилқум"га трансфер тақиқини қўйди!  4 22:58Забицер, Арнаутович, Лаймер – Австрия термаси "Евро" учун якуний қайдномасини эълон қилди  1 22:3637 ёшли Варди АПЛга қайтган "Лестер" билан шартномасини узайтирди  4 22:02Испания терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ!  10 21:45Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар футбол академиясига ташриф буюрди  5 21:28U23 ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Мали 1:1. АПЛда ўйнайдиган футболчи гол урди  6 21:08Миллий жамоанинг Туркманистонга қарши ғалабадан кейинги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика