UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  2 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9

Жамшид Саидов: "Суперлигани марказлашган ҳолатда давом эттириш яхшироқ эди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Суперлигани марказлашган ҳолатда давом эттириш яхшироқ эди"

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида қисқа ва оддий фикр билдиришим мумкин. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Афсуски, илк сониялардан тезкор гол ўтказиб юбордик. Бугун кўплаб ёш футболчиларга ўйнаш имкониятини бердик. Тажриба етишмагани таббий ҳол. Гол уриш учун юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик",- дейди Жамшид Саидов.

- "Бухоро"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Олдинда ўйинлар бор, охиригача курашамиз. Кейинги турда "Қизилқум" билан ўйнаймиз, қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. 

- Сўнгги тўрт турни қандай ўтказиш тарафдорисиз? Шунингдек масъулиятли паллада ёшларга ишонч билдириш таваккалми?

- Агарда марказлашган ҳолатда ўтказилганда жуда яхши бўларди. Биз барча ўйинларни сафарда ўтказамиз. Марказлашган ҳолатда барча бир хил шароитда бўларди. Ёшларга ишонч билдиряпмиз. Ҳа, хатолар бўляпти. Мураббийлар штаби билан биргаликда уларни руҳий ва тактик томондан тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. 

- Бугунги дурангни ғалабага тенг десак бўладими?

- Ҳа, албатта. 0:1 ҳисобида ютқаза туриб якунда 1:1 қилдик. Биз учун қўлга киритилган ҳар бир очко олтинга тенг. 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика