UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Жамшид Саидов: "Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлганди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлганди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.




- Нима дейиш мумкин. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Ҳимоя сочилиб кетди ва 3та голни тез ўтказиб юбордик. 25-дақиқада 3:0 ҳисобида мағлуб бўлаётгандик. Бундай паллада жуда қийин бўлади. Иккинчи бўлимдаги ўйин учун йигитларга раҳмат дейман, курашишди, ўйнашди, гол уришди. Бироқ барчаси биз кутгандек бўлмади. 

- Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, албатта. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3та гол ўтказиб юборгандан кейин қайтиш жуда қийин бўлади. Биринчи бўлимда барчаси ҳал бўлганди. Иккинчи бўлимда "Локо" 10 киши бўлиб қолган бўлса-да, яхши ҳимояланди. Вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик.

- Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ҳали ўйинлар бор, охиригача курашамиз. Ҳар бир ўйин биз учун финал каби бўлади, майдонга чиқамиз ва курашишда давом этамиз. Лекин бугун йигитлар учун жуда қаттиқ афсусдаман. Ишлашда, хатоларни тузатишда давом этамиз. Турнир жадвалида юқорига кўтарилиш керак.

- "Бухоро"да олдин яхши шароит бўларди. Ҳозир нима сабабдан бунчалик ёмон бўлиб кетди?
- Бу саволга жавоб бериш оғир. Келганимда жамоа ҳисобида 2 очко бор эди ва сўнгги поғонада кетаётганди. Трансферлар ойнасидан ҳам унумли фойдалана олмадик, ПФЛ олдида бизнинг қарзларимиз бор. Шу боисдан улар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришмади. Ҳеч қиси йўқ, таркиб ёмон эмас, ёш ва ғайратчан футболчилар астойдил югурмоқда. Менимча барчаси олдинда. Ҳали рақобатчилар билан ўйинлар бор. "Локомотив" биз учун рақобатчи жамоа эмас. Турнир жадвалида бизга яқин бўлиб турган "Андижон", "Сурхон" каби "жон сақлаб қолиш" учун курашаётган жамоаларни кузатиб боряпмиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика