UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл", "Брайтон" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  0 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  4 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  3 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  6 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун асосан ёш футболчилардан иборат таркибни майдонга туширгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ҳужумларни фаол ташкил этдик, гол ҳам урдик. Мағлуб бўлган эканмиз, умумий айтадиган бўлсам, бугун ёмон ўйнадик.

- Кубок баҳсларида жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалаба қозонишни истайди. Хатто ўртоқлик ёки назорат учрашувларида ҳам ҳеч бир жамоа ютқазаман деб майдонга чиқмайди. Вазифамиз бор, навбатда 2 та ўйин бор, ўша учрашувларда ғалабага эришиб, плей-офф босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Майдон ҳақида фикрингиз?

- Барча аъло даражада. Инфратузилма жиҳатдан ҳам зўр. Бу борада менда бирон эътироз йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика