UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  1 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  7 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  7 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  23 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  2 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  5 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7

Жамшид Ҳасанов: "Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Жамшид Ҳасанов: "Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз"

"Қўқон-1912" жамоаси ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов "Машъал"га қарши кечган учрашув, "Қизилқум" жамоаси ва навоийликларга қарши учрашувга тайёргарлик ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ўтиш ўйинида ҳар доим ҳар қандай жамоага қарши бўладиган баҳс қийин бўлади. Бундай баҳсларда рақибнинг савияси ҳақидаги гап-сўзлар бўлиши мумкин эмас, доим бундай учрашувлар шиддатли бўлади. "Машъал"га қарши баҳс қийин бўлишини билардик. Биз бу учаршувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.

 "Қизилқум"да фаолият олиб борганман, уларни биламан. Навоийда яхши жамоа бор. Бизга бу учрашув "Машъал"га қарши ўйиндан кўра бироз осон бўлади деб ўйлайман. Сабаби учрашувни мухлисларимиз қаршида Қўқонда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, биз 5-декабрь куни "Қизилқум"дан муваффақиятли ўтиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Тайёргарликлар яхши ўтмоқда. Энди битта қадам қолди. Энди бор кучлимиз билан охирги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.Ўйлайманки, ушбу тайёргарликларимиз охирги ўйинда ҳам самарасини беради ва қўқонлик мухлисларни хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика