UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  1 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  10 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  65 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  32 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  17 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  7 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Жаҳон чемпионатидаги иштирок, Франция билан ўйин ва бошқа жараёнлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев Англия билан ўйинда майдондан четлатилгани учун сўнгги учрашувни трибунада кузатишга мажбур бўлди. Мураббий мазкур вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. 

"Жаҳоннинг кучли 8 терма жамоаси қаторидан жой олганимиз умумий маънода яхши, лекин бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Буни барча мураббийлар ҳис қилиб турди. Бу кейинги мусобақаларимиз учун яхшигина пойдевор вазифасини ўтаб беради. 

Жаҳон чемпионатигача катта йўлни босиб ўтдик. ЎФА барча шароитларни яратиб берди. Мали билан ўйиндан сўнг йигитлар билан руҳан иш олиб бордик. Гаплашиб олдик. Канада билан ўйин бурилиш нуқтаси бўла олди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. 

Франция билан ўйинни майдон ташқарисидан кузатишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Жуда қийин. Жамоангиз энг муҳим паллада-ю, сиз мухлислар қаторидасиз. Ҳиссиётларга берилиб кетиб хато қилдим. Ҳиссиётларни бошқара олмаслик шундай жойда панд беришини кўрдик.

Ўйлайманки, йигитлар Жаҳон чемпионатидаги натижа билан тўхтаб қолишмайди ва олдинга интилишда давом этишади. Шогирдларим турнирни бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди. Бу ҳали бошланиши", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика