UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  0 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  2 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  20 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Кўрдинглар, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Бунақа ўйинлардан кейин жамоани йиғиб олиш қийин бўлади. Бу натижани унутиб, олдинда бизни кутиб турган жиддий ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур. 

- Иккинчи бўлимнинг тахминан 25-30 дақиқалари давомида терма жамоамиз ўйини ўхшамади. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бу футболчилар ҳали ёш. Биринчи бўлимда киритилган кўп голлар балки уларнинг бир оз бўшашига сабаб бўлгандир. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаяжонни енгиб ўтишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. 

- Терма жамоамиз захирасидан қай даражада кўнглингиз тўлмоқда?

- Ҳозир бор имкониятимиз шу. Жуда идеал деб айта олмайман. Аммо захирада асосий таркиб ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор.

- Вазиятларни якунлашда бир оз маҳорат етишмагандек кўринмоқда...

- Йўқ, буни маҳорат билан боғламаган бўлардим. Буни босим билан боғлаган бўлардим. Тикланишга бир кун вақтимиз бор. Насиб бўлса 7-санада янада яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика