Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"
02 янв 00:45
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"
"Истиқлол" жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов "Сепахон"га қарши ўйинни жароҳат билан якунламаганини маълум қилди.
Бугун "Истиқлол" сафарда "Сепахон"ни мағлубиятга учратди.
"Ўйин пайтида мени жароҳат олди, деб ўйлашибди. Жароҳат олганим йўқ, ҳаммаси яхши. Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин мураббийга мени ўрнимга ҳимоячи тушириш кераклигини айтдим. Шу учун айтаман, ҳаммаси жойида. Аллоҳга шукур, мана биринчи ўйинни ўйнаб олдик. Қайғурган барчага раҳмат. Соғ-саломат бўлинглар, кириб келган 2026 йил барчага баракали бўлсин", - деб маълум қилди футболчи ўз инстаграмида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар
Шу бола Анжанга келадиёв, сал паришонхотир бўлиб қолипти.