

Биздаги маълумотларга кўра, "Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳозирда Дубайда бўлиб турибди. Унинг жамоадоши Жалолиддин Машарипов эса Италияда реабилитация жараёнини ўтамоқда.
"Персеполис" вингери Остон Ўрунов айни дамда Эрон чегараси орқали Туркияга ўтмоқда. Ҳужумчи Игорь Сергеев кеча чегарадан ўтиш учун йўлга отланган.
"Трактор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков эса Тошкентга қайтиб улгурган.



