UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  7 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Жалолиддин Машарипов жамоасида бош мураббий ўзгарди Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов жамоасида бош мураббий ўзгарди

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Қизиғи шундаки, "Ал Насср" Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан, Саудия Арабистони чемпионатида эса учинчи ўринда бораётган бўлишига қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббийни ўзгартирди. 

Жамоани шу пайтгача бошқариб келган бразилиялик Мано Мензес ўрнини португалиялик Педро Эммануэль эгаллади. Шундай қилиб Педро Эммануэль иккинчи бор Саудия Арабистонига қайтди. У биринчи марта 2018 йил "Ал Таавон"ни бошқариб, 2019 йил Қирол Кубогида зафар қучганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал Насср" 16 октябрь куни ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши баҳс олиб боради. "Ал Насср" Саудия чемпионатида охирги 5та ўйиндан тўрттасида зафар қучди. Шунга қарамай, бош мураббий ишдан кетди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика