Жака “Арсенал” билан шартномасини узайтирди

15 июн 2018, 22:22
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жака Лондон клуби билан кўп йиллик шартномага имзо чекди.

Бу ҳақада “канонирлар” расмий сайти хабар бермоқда.

Швейцариялик футболчи 2016 йилда “Арсенал” сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у АПЛда барча 38 та учрашувда майдонга тушди.

“Гранит биз билан шартномани узайтирганидан хурсандман. У таркибимизнинг муҳим қисми. Жака ёш ва ҳали ўсишда давом этади. Ўйлашимча, у Швейцария термаси таркибида ЖЧ баҳсларини муваффақиятли ўтказади ва мавсумга шай ҳолда таркибимизга келиб қўшилади”, дея таъкидлаб ўтди “Арсенал” устози Унаи Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Арсенал" расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›