UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   16 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Жаҳонгир Жиямуродов: "Иккинчи бўлимдаги ўйинимизга тушунолмадим" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Иккинчи бўлимдаги ўйинимизга тушунолмадим"

Про лига 3-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Зомин" (3:0) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида иштирок этди.




"Ассалому алайкум! "Истиқлол" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлаб қарайдиган бўлсак, бугунги рақибимиз иродали ғалабага эришди. Ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда устунлик қилдик, биринчи рақамли бўлиб ўйнадик. Лекин, иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. 

Куни кеча жамоамиз футболчилари узоқ йўл босиб келганликлари туфайли чарчоқ ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Очиғини айтганда ҳар икки бўлимлар бир-биридан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимизга тушунолмадим. Ҳозирги етишиб чиқаётган ёшларда озгина ғурур ва шижоат етишмаётгандек. Футболга келдими, фақат ғалаба учун ўйнаши керак, майдонга ўз-ўзига ишониб тушиши керак. 

Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб, жамоамиз мухлисларини хурсанд этамиз деган умиддаман. Барчага раҳмат" - дейди "Зомин" устози.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика