UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Жаҳон футболининг 20 ёшгача бўлган истиқболли 10 ҳимоячиси Янгиликлар

Жаҳон футболининг 20 ёшгача бўлган истиқболли 10 ҳимоячиси

Бугун эътиборингизга кўпчилик диққат эътибори марказида бўлаётган 10 нафар иқтидорли ҳимоячилар ҳақида маълумот берамиз.

10. Рик Карсдорп – 20 ёш, «Фейеноорд» (Голландия)

Голландия фуқароси.

Ўнг қанот ҳимоячиси.


Биография. Голлландиялик ўтган мавсумдан бошлаб қанот ҳимоясида ўйнай бошлади. У ҳар йили янгидан янги иқтидорларни етиштириб берувчи "Фейеноорд" академиясида ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнар эди. Катталар сафига қўшилганда ҳам ушбу позицияда ўйнашни давом эттирди, аммо ўтган мавсумда "Риека"га қарши Европа лигаси баҳсидан олдин Фред Руттен Люк Уилкширнинг жароҳати туфайли Карсдорпни ўнг қанот ҳимоясига ўтказади.

Ўша учрашувда "Фейеноорд" мағлуб бўлади, Рик эса кўплаб хатоларга йўл қўяди, ўйиндан сўнг эса кийиниш хонасида йиғлайди, аммо Руттеннинг бундан жаҳли чиқмайди ва унга яна имконият беради ва Рик ўнг қанот ҳимоясига мустаҳкам ўрнашади. Сентябрда фаолиятида биринчи маротаба терма жамоадан чақирув олади.

Қисқа таҳлил. Карсдорпга қараб, қаршингизда ҳимояда ҳам ўйнай оладиган ҳужум вакили турганини тушунасиз. У доимо олдинга чиқади ва яхши ҳаракат қилади - Рикнинг ажойиб техникага эга, майдонни яхши кўра олади ва кучли зарба билан рақиб дарвозабонини саросимага солишга қодир. Ҳимоя кўникмаларини кучайтирса - Карсдорпни ҳар қандай клубга сотса бўлади.


9. Кристиан Маня – 18 ёш, «Мускрон-Перувельц» (Бельгия)

Руминия фуқароси.

Марказий/ўнг қанот ҳимоячиси.


Биография. Руминиянинг Констанца шаҳрида туғилган Маня Георги Хажи шогирди ҳисобланади. 2009 йилда Хажи шаҳарда ўз академиясини очади. Маня эса бу жамоанинг асосий иқтидорларидан бири бўлади. У 2014 йилнинг апрел ойида Хажи қўл остида илк маротаба майдонга тушади, "Вииторул" сафидаги 5та ўйиндан сўнг Виктор Пицуркэ томонидан Руминия терма жамоасига чақирилади. Бу иқтидорни ҳар қандай мухлис пайқай олар эди.

"Вииторул"да мавсумни тўлиқ ўтказган Маня, "Челси" билан шартнома тузади, клуб хазинасига эса 1,5 млн. еврога яқин пул тушади. Лондонда уни бошқалар каби ижарага бериб юборишади. Кристиан "Мускрон"да ҳозирча захира ўридиғини иситяпти - мавсум давомида бир маротаба майдонга тушган.

Қисқа таҳлил. Маня - ҳимоя маркази, ўнг қанот ҳимояси ва таянч зонасида ўйнай оладиган универсал ҳимоячи. Ҳужумга чиқишни ёқтиради ва бу ишни жуда яхши уддалайди.


8. Жо Гомес – 18 ёш, «Ливерпуль» (Англия)

Англия фуқароси.

Марказий/чап қанот ҳимоячиси.


Биография. Брендан Рожерс август бошида кўпчиликни ҳайрон қолдириб - жамоада Альберто Морено каби кучли футболчи бўлишига қарамай "Сток Сити"га қарши АПЛнинг биринчи баҳсида 18 ёшли Жо Гомесга ишонч билдирди. Ёш ҳимоячи босимни кўтара олди, Жонатан Уолтерсга имкон бермади ва Коутиньога голли пас берди. Гомес "Ливерпуль"дан олдин Чемпионшипда ўйнаган, 17 ёшга тўлишига 3 ой қолганида "Чарльтон" сафида дебют қилган.

Англиялик она ва гамбиялик отаси билан Лондоннинг жануби-шарқида ўсган йигитча 13 ёшидаёқ йирик клубларни ўзига жалб қила олган. Жо фаолиятини "Чарльтон"да бошлашга қарор қилади. Гомес Чемпионшипда ҳимоя марказида ўйнаган бўлса, "Ливерпуль"га ўтиб чап қанот ҳимоячисига айланди.

Қисқа таҳлил. Гомес ўзининг 18 ёшида жисмонан жуда кучли - шу сабабли унга Янги Рио лақаби бекорга берилмаган. У тартибли, рақибни чалиш билан эмас, тик турган ҳолда кутиб олишни ёқтиради. Яхши тезликка эга.


7. Тин Едвай – 20 ёш, «Байер» (Германия)

Хорватия фуқароси.

Универсал ҳимоячи.


Биография. Загребнинг "Динамо" академияси мамалкатнинг энг яхши футбол мактаби ҳисобланади ва ушбу мактаб кўплаб юлдузчаларни етиштирган. Улардан бири - Тин Едвай 17 ёшида "Динамо" сафида дебют қилади. 2013 йилнинг ёзида Европанинг ярми уни ўз сафида кўришни истаб қолади. Едвай учун курашда "Рома" ғолиб чиқади, аммо Тин жароҳатлар туфайли ўзини Римда кўрсата олмайди.

Бир йил ўтиб Едвай янги клуб топади - "Байер". У Рожер Шмидтнинг жамоасида жуда яхши ўйнаб кетади. Шмидт хорватни мақташдан қўрқмас эди: "Тактик нуқтаи назардан Тин жуда ишончли футболчи. У қачон пас бериш ва олдинга интилиш кераклигини яхши билади". Едвай жуда нозик футболчи бўлганлиги унга кўп панд бермоқда, жорий мавсумда у "Байер"нинг биргина учрашувида майдонга тушди.

Қисқа таҳлил. Едвай кўплаб ҳужумларга қўшилади ва ўзининг ажойиб узатма ва зарбалари билан жамоага катта ёрдам бериши мумкин. У курашларда яхши иштирок этади, иккинчи қаватда кучли ва бирга-бир вазиятда уни алдаб ўтиш қийин. Тин ҳозирча хом - прессингда ўзини йўқотиб қўйиши мумкин.


6. Никлас Зюле – 20 ёш, «Хоффенхайм» (Германия)

Германия фуқароси.

Марказий ҳимоячи.


Биография. Германияда энг яхши академия номи учун "Бавария" билан курашиш жуда қийин, аммо Дитмар Хоппнинг "Хоффенхайм" клуби бекорга ҳаракат қилмаётгани, жамоадан етишиб чиқаётган юлдузчалар кўрсатиб турибди. Зюле улардан бири. У Франкфуртда туғилган ва "Айтрахт"да футбол билан шуғуллана бошлаган, аммо Никлас 15 ёшида "Хоффенхайм" академиясига ўтади.

Зюле 18 ёшидаёқ "Хоффенхайм"нинг асосий таркибидан жой олади. Баҳодирлардек тана тузилишига эга футболчи ўтган йилнинг декабрь ойида жиддий жароҳат олиб Бундеслиганинг иккинчи даврасини ўтказиб юборади.

Қисқа таҳлил. Никлас - жисмонан жуда бақувват ҳимоячи. Иккинчи қаватда жуда яхши курашади, "Хоффенхайм"да кўплаб зарбаларни айнан Зюле қайтаради. Узун паслар билан ҳужум бошлашни ёқтиради.


5. Алессио Романьоли – 20 ёш, «Милан» (Италия)

Италия фуқароси.
Марказий ҳимоячи.

Биография. "Рома"да футбол таълимини олган Романьолининг икки устози бор. Биринчиси - Зденек Земан Алессиони "Рома"нинг асосий ҳимоячилари сафига қўшади ва йигитча 17 ёшида римликлар сафида дебют қилади. Земаннинг истъефосидан сўнг унга ишонишмайди ва футболчи майдонда жуда кам кўринадиган бўлиб қолади.

Иккинчиси - Синиша Михайлович. 2014 йилнинг ёзида у Романьолини ўзи бошқараётган "Сампдория" сафига қўшиб олади ва ҳимоячи бу клубда жуда ақлли ўйин кўрсатади. Умуман олганда, у Михайловичда жуда яхши таассурот қолдиради. Синиша "Милан"ни қабул қилиб олганидан сўнг, биринчи бўлиб Алессиони ўз жамоаси сафига қўшиб олишни сўрайди. Романьоли янги жамоада асосий таркиб футболчисига айланади.

Қисқа таҳлил. Синиша Михайлович Романьолини бекордан-бекорга Неста билан тенглаштираётгани йўқ. Алессио "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси каби ўйинни ўқий олади, жойни яхши танлайди. У "Рома" академиясида марказий ярим ҳимоячи бўлиб ўйнаган пайтларда, ажойиб пас беришни жуда яхши ўзлаштирган.


4. Люк Шоу – 20 ёш, «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Англия фуқароси.
Чап қанот ҳимоячиси.

Биография. Ҳозир Люк Шоу жароҳатини даволамоқда. Таҳминларга кўра, у мавсумнинг қолган қисмини ва Евро-2016ни ўтказиб юборади. Келажак эса унинг организмига боғлиқ. Шоу жароҳат олгунга қадар бўлган даражасини қайтара оладими?

"Саутгемптон" академиясида Шоуни Янги Гарет Бэйл деб аташарди, чунки у ҳужумларга қўшилишда жуда фаол эди. Футболчи 16 ёшидаёқ бутун Европа у ҳақда гапира бошлаган. Люк АПЛдаги биринчи мавсумида "йил жамоаси"дан жой олди. МЮга кўникиш "Саутгемптон"га қараганда жуда қийин бўлди. Афсуски, Шоу мавсум бошида жуда жиддий жароҳат олди.

Қисқа таҳлил. Чап қанот ҳимоясида ўйнайдиган Люк ҳужумда катта фойда келтиради. У тезкор, ажойиб техникага эга, стандартларни амалга оширади. Шоу ҳужумга берилиб кетиб, ҳимояни унутадиганлардан эмас.


3. Хосе Хименес – 20 ёш, «Атлетико» (Испания)

Уругвай фуқароси.

Марказий ҳимоячи.


Биография. Хименеснинг "Атлетико"га ўтиши - унинг кучли футболчи эканлигидан далолат. Диего Симеоне ўз жамоасига тўғри келган ўйинчини олмаслигини билсангиз керак. У 2013 йилда Уругвай терма жамоаси билан ёшлар ўртасида Жанубий Америка Кубогида кумуш медал эгасига айланганидан сўнг, мадридлик скаутлар назарига тушади. "Атлетико"да у Годин ва Миранда жуфтлиги соясида қолиб кетди, аммо хатто шунда ҳам уни ЖЧ-2014га олиб кетишди. Мундиалда ҳам футболчи ўзини муносиб кўрсата олди.

Ёзда "Атлетико"ни марказий ҳимоячи Миранда тарк этди, аммо мадридликлар унинг ўрнини эгаллайдиган футболчи борасида ҳавотир олишмади.  Хименес 2014/15 мавсумда ҳам ўзини кўрсатди ва статистик натижаларга кўра Мирандадан яхшироқ бўлди, Испаниянинг энг яхши уч футболчиси сафидан жой олди, хатто Қирол Кубогида "Реал"га ҳам гол урди.

Қисқа таҳлил. Хименеснинг деярли кучсиз томони йўқ. У иккинчи қаватдаги курашларда жуда кучли, жойни яхши танлайди, ўйинни ўқий олади. Хосе ҳужумларни бошлашни ҳам билади. Қисқа ва узун паслар билан ўз жамоасига катта фойда келтириши мумкин.


2. Эктор Бельерин – 20 ёш, «Арсенал» (Англия)

Испания фуқароси.

Ўнг қанот ҳимоячиси.


Биография. "Ла Масия"да, "Барселона" академиясида энг яхши бўлиш қийин эмас, уларнинг ҳар иккинчисига "Янги Пуйоль, Хави, Месси" ёрлиғи туширилади, аммо бу нарсалар билан "Барселона"нинг асосий таркибига кириш жуда қийин. Буни тушунган Бельерин 2011 йилда "Арсенал" таклифини қабул қилади. "Қарорни қабул қилиш қийин бўлди, аммо поезд бир марта келади, сен унга чиқасан ёки йўқ".

Арсен Венгер талабига биноан Бельеринни ўнг қанот ярим ҳимоясидан ўша қанот ҳимоясига ўтказишади. Бу эса франциялик мутахассиснинг навбатдаги ақлли юриши бўлади. Эктор ўтган мавсумда дебют қилади, жорий мавсумда эса Матьё Дебюшидан ўнг қанот ҳимоясини тортиб олди. Ҳозир у Дани Алвесни алмаштириш учун "Барселона" захирасида ўтирган бўлар эди. Поезд бор-йўғи бир маротаба келади.

Қисқа таҳлил. Бельериннинг ўзи ҳам тез юрар поездга ўхшайди - у ўз йўналишида олдинга ва орқага жуда тез бориб келади. Эктор ҳужумда жамоадошларига ўткир паслари билан ёрдам беради. Бельерриннинг "Бавария"га қарши ўйиндаги рейдини эсланг!


1. Хосе Луис Гайя – 20 ёш, «Валенсия» (Испания)

Испания фуқароси.
Чап қанот ҳимоячиси.

Биография. Хосе Луис Гайя болалигида Франсиско Руфетега тўп узатиб турган, профессионал футболчи бўлиб ўсганидан сўнг эса Руфете шогирдига айланади. Нуну "Валенсия" бош мураббийи бўлганида Франсиско ёш испанияликдан жамоани тарк этмасликни илтимос қилади. Руфете келажакни олдиндан билганидек - Гайя чап қанот ҳимоясида ўзгармас футболчига айланади.
Катта клубдаги бир мавсумдан сўнг - Европанинг топ клублари унга қизиқа бошлайди. "Реал" футболчи учун 15 млн. евро таклиф қилади, аммо "кўр шапалаклар" барча таклифларни рад этади.
Қисқа таҳлил. Гайя - техника жиҳатдан Хорди Альбага ўхшаш жуда кучли ҳимоячи. У деярли барча ҳужумларга қўшилади, тезкор рейдлар амалга оширади, ажойиб паслар беришни яхши кўради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика